Аслан Бжания Фото: Сергей Пятаков / ТАСС
Ўзини мустақил деб эълон қилган Абхазия республикаси раҳбари Аслан Бжания ўз истеъфосини минтақа «парламенти спикери»га топширди. Ҳужжатнинг скани 19 ноябр, сешанбага ўтар кечаси Бжания матбуот хизмати томонидан чоп этилди.
У бу қадамни «барқарорлик ва тартибни сақлаш» мақсади билан изоҳлади. Аслан Бжания икки кун олдин истеъфога чиқишга тайёрлигини эълон қилди, бунинг учун оммавий намойишлар иштирокчилари ҳукумат биноларини тарк этишлари шарт эди. Бжания матбуот хизмати, агар бу талаб 19 ноябр куни бажарилмаса, у истеъфога чиқиш ҳақидаги аризасини қайтариб олишини таъкидлади. Бу Абхазия «парламенти» томонидан шу куни кўриб чиқилиши керак.
Минтақа раҳбари истеъфога чиққанидан кейин уни «вице-президент» Бадра Гунба бошқаради.
Абхазиядаги мухолифат вақтинчалик ҳукумат тузиш ниятида
Абхазия мухолифати ўзини мустақил деб эълон қилган республика раҳбарияти билан можаро фонида, агар Абхазия раҳбари Аслан Бжания истеъфога чиқишдан бош тортса, муваққат ҳукумат тузиш нияти борлигини маълум қилди. Мухолифатчилар бу қадамни «ҳукумат органларининг нормал ишлашини таъминлаш ва қулашнинг олдини олиш учун» қилишади, деди 17 ноябр куни «Аруаа» гуржи-абхаз уруши фахрийлари жамоат ташкилоти раиси Тимур Гулия.
Шунингдек, у муваққат ҳукумат таркибига бир қатор амалдаги вазирлар кириши мумкинлигини айтди. Айни пайтда намойишчилар ўтган баҳорда ўрнатилган ҳукумат мажмуаси атрофидаги тўсиқни демонтаж қилишга киришган, деб ёзади «Интерфакс» ўз мухбирга таяниб. Мухолифат етакчиларидан бири Адгур Ардзинбанинг айтишича, Бжания бу панжара билан «ўз халқидан ажралиб қолмоқчи».
Абхазия расмийлари РФ билан баҳсли инвестиция шартномасини бекор қилади
Гуржистоннинг бўлгинчи Абхазия минтақаси президенти маъмурияти оммавий норозилик намойишлари фонида Россия билан инвестиция шартномасини ратификация қилиш бўйича баҳсли қонун лойиҳасини қайтариб олишга тайёрланаётганини маълум қилди. Ўзини мустақил деб эълон қилган республика расмийлари ўз ҳаракатларини минтақадаги «вазиятни барқарорлаштириш»га кўмаклашиш истаги билан изоҳлади, деб хабар қилди 15 ноябр куни абхаз ОАВ.
Мухолифатга кўра, Россия Федерацияси билан инвестиция шартномаси Абхазияга «манфаатларни тўғридан тўғри топшириш» ҳисобланади. Бу ҳужжат минтақада оммавий норозиликларни келтириб чиқарди. 11 ноябр куни Абхазия Давлат хавфсизлик хизмати келишувни ратификация қилишга норозилик билдирган фаолларни қўлга олди, шундан сўнг намойишчилар учта кўприк орқали ҳаракатланишни тўсиб қўйишди. Фаоллар қўйиб юборилганидан сўнг ҳаракат қайта очилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди