22:27 / 19.11.2024
8

Россия Украина Брянск вилоятидаги ҳарбий объектга ATACMS билан ҳужум қилганини тасдиқлади

Россия Украина Брянск вилоятидаги ҳарбий объектга ATACMS билан ҳужум қилганини тасдиқлади
Фото: Global Look Press
Украина Қуролли кучлари 19 ноябрга ўтар кечаси Брянск вилоятидаги ҳарбий объектга олтита узоқ масофали ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди”, дея Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Россия ҳарбий идораси баёнотида Американинг бешта ATACMS ракетаси уриб туширилгани, биттаси шикастлангани билдирилган. Ракета парчалари ҳарбий объектнинг техник ҳудудига қулаган ва ҳалокат жойида ёнғин содир бўлган.

Украина ҳужуми оқибатида қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлмади”, деди Россия Мудофаа вазирлиги.

19 ноябрь куни эрталаб Украина ҚК бош штаби Брянск вилоятидаги қурол-яроғ омборига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди. Кўп ўтмай Украина армиясидаги манбага таяниб, RBC Украина ATACMS ракеталари Брянск вилоятининг Карачев шаҳри яқинидаги ўқ-дорилар омборига зарба берганини ёзган.

Нашр суҳбатдошларига кўра, Украина армияси илк марта Россия ҳудудидаги нишонларга қарши узоқ масофали Америка ракеталарини қўллаган.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Брайан Николс 19 ноябрь куни Вашингтон Украинага ATACMS ракеталари ёрдамида Россия ҳудудига ҳужум қилишга рухсат берганини амалда тасдиқлаган. Америка ОАВнинг дастлабки маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар ATACMS ракеталарини фақат Курск вилоятига учиришга рухсат берган. Ракетадан фойдаланиш географияси расман аниқланмаган.

Украина АҚШ қуроллари билан Россияга зарба бера олади

17 ноябрь куни The New York Times газетаси ва Reuters агентлиги манбаларга таяниб, АҚШ президенти Жо Байден Украинага АҚШ томонидан етказиб берилган узоқ масофали ATACMS ракеталаридан Россия ҳудудига зарба бериш учун фойдаланишга рухсат этгани ҳақида хабар берди. Давлат департаменти 18 ноябрь куни кечқурун бу маълумотни “ҳозирча тасдиқлай олмасликларини” маълум қилди.

Фото: AFP
АҚШ давлат департаменти вакили Брайан Николс Вашингтон Украинага ATACMS ракеталари ёрдамида Россия ҳудудига ҳужум қилишга рухсат берганини расман тасдиқлади. Байден маслаҳатчиларининг ATACMS’дан фойдаланиш бўйича фикрлари турлича. Улар ҳозирча гап фақат Курск вилоятидаги нишонларга зарба бериш ҳақида кетаётганини айтганди. Дональд Трамп президентлик лавозимини эгаллаганидан кейин Байденнинг бу қарорини бекор қиладими ёки йўқ, ҳозирча номаълум.

ATACMS — узоқ масофага зарба берувчи бошқариладиган ракета бўлиб, у қўмондонларга жанговар майдонни шакллантириш учун зудлик билан ўт очиш имконини беради. У оғирлиги 500 фунт бўлган WDU18 тоифасидаги фрагментар-фугасли жанговар каллак билан жиҳозланган. Максимал учиш масофаси 300 километрни ташкил қилади. ATACMS 1980 йилларда ишлаб чиқилган ва биринчи марта 1991 йилда Форс кўрфази уруши пайтида ишлатилган. Ўшандан бери ундан турли қуролли можароларда, жумладан, Ироқ уруши ва Россия—Украина урушида фойдаланиб келинмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Украина Брянск вилоятидаги ҳарбий объектга ATACMS билан ҳужум қилганини тасдиқлади