09:15 / 21.11.2024
15

Дунёда миллиардерлар сони ва уларнинг умумий бойлиги ошди

Дунёда миллиардерлар сони ва уларнинг умумий бойлиги ошди
Фото: Getty Images
Ўтган йили дунёда миллиардерлар сони ҳам, уларнинг умумий бойлиги миқдори ҳам 2022 йилги камайишлардан кейин яна ўсишни бошлади ва рекорд кўрсаткичларга чиқди.

Altrata тадқиқот компанияси ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда дунёда доллардаги миллиардерлар сони 4 фоизга ошган, уларнинг бойлиги эса 9 фоизга ортиб, 12,1 триллион долларга етган.

Миллиардерлар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда, бир йил ичида уларнинг сони сезиларли даражада ошган — 9,9 фоизга (1050 кишига етган). Рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган Хитойда эса аксинча, бадавлат инсонлар сони камайган — 14,8 фоизга (304 миллиардер).

Рўйхатнинг кейинги поғоналаридан Германия (-1,7 фоиз; 170 миллиардер), Ҳиндистон (+15,9 фоиз; 131 миллиардер) ва Буюк Британия (+7 фоиз; 122 миллиардер) ўрин олган. Россия эса рейтингда олтинчи ўринни эгаллаган — бир йил ичида мамлакатда миллиардерлар сони 5,4 фоизга ошиб, 118 кишига етган. Миллиардерлар сони бўйича етакчи шаҳарлар рейтинги қуйидагича:

- Ню-Йорк (144);
- Гонконг (107);
- Сан-Франсиско (87);
- Лондон (78);
- Москва (77).

Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, миллиардерлар доллардаги миллионерларнинг атиги 0,1 фоизини ташкил қилсада, улар ушбу гуруҳдагиларнинг умумий бойлигини 8 фоизини ўзида жамлаган. Ҳисоботда, шунингдек, миллиардерлар орасида энг кўп бойликка эгалар ҳақида ҳам сўз боради. Дунёда атига 18 кишининг бойлиги 50 миллиард доллардан ошади (жами миллиардерларнинг қарийб 0,5 фоизи), шу билан бирга, улар 2 триллион долларга эгалик қилади (жами миллиардерлар бойлигининг 16 фоизи).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёда миллиардерлар сони ва уларнинг умумий бойлиги ошди