11:29 / 10.10.2016
13 907

Мактаб ўқувчиси синфдошини ўлдириб қўйди

Мактаб ўқувчиси синфдошини ўлдириб қўйди

Красноярскдаги мактаблардан бирида содир бўлган қотиллик 13 ёшли бола томонидан амалга оширилди. Икки ўқувчи ўртасида келиб чиққан низо, ўзаро ҳақорат улардан бирининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бир-бирининг шахсиятига тегаётган икки ўқувчи ўзаро муаммоларини мактаб ҳовлисида ҳал қилиш истагида ташқарига чиқишган. Ҳақоратланган ўсмир синфдошининг олдига келиши билан у қўйнидан пичоқни олган ва дўстининг қовурға қисмига пичоқ санчган.

13 ёшли ўсмир воқеа жойида кўп қон йўқотиш оқибатида вафот этди. Ҳозирда ушбу қотиллик юзасидан тергов, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мактаб ўқувчиси синфдошини ўлдириб қўйди