Фото: РБК
Туркия Ғазо секторидаги можарога барҳам берилмагунча Фаластин халқини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада ўз раислигида бўлиб ўтган вазирлар маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича баёнот берди.
Анқара барча халқаро платформаларда Фаластинни қўллаб-қувватлашини ва Исроил тажовузини тўхтатиш зарурлигини эълон қилганини қайд этган Эрдоған, “Геноцид тўхтаб, Ғазо ва Фаластин бутунлай озод бўлгунга қадар биродарларимизни бор куч ва воситаларимиз билан қўллаб-қувватлаймиз” деди.
"Биз ушбу оғир кунларда Фаластин халқи, мазлум аҳоли олдидаги биродарлик бурчимизни бажаришга ҳаракат қилмоқдамиз. Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху ва унинг қотиллар тармоғи доираси тораймоқда. Халқаро жиноят суди томонидан Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олиш учун ордер берилиши бу йўналишдаги жуда дадил қадамдир”, деди Туркия президенти.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Нетаньяху ва Галантни 2023 йил 8-октябрдан 2024 йил 20 майгача Фаластин ҳудудида, жумладан Ғазо секторида содир этган уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар учун ҳибсга олиш учун ордер берди.
Маълумотларига кўра, Нетаньяху ва Галант қотиллик, таъқиб ва бошқа ғайриинсоний хатти-ҳаракатлар, шунингдек, уруш усули сифатида тинч аҳолини очликдан ўлдиришга мажбурловчи ҳаракатларни қасддан содир этиш каби жиноятларда айбдор деб топилган.
Фото: Reuters
Исроилнинг 12-каналида ўтказилган сўров натижаларига кўра исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмаслиги маълум қилинган.
Шунингдек, респондентларнинг 79 фоизи 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг ҳаракатлари чоғида Исроил сиёсий ва ҳарбий раҳбариятининг хатоларини текшириш бўйича давлат комиссияси тузилишини ҳам қўллаб-қувватлаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
Конор Макгрегор жинсий зўравонликда айбдор деб топилди
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?