Фото: Google Images
Данияда шифокорларнинг беморларга тиббий наша ёзишига рухсат берувчи вақтинчалик қонун энди доимий бўлади. Қироллик Ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, парламентдаги аксарият партиялар бунга рози бўлган.
2018 йилдан бери шифокорларга ушбу препаратни буюришга рухсат берилганди. Бундан мақсад, бошқа дори-дармонларни синаб кўрган ва яхшиланишни бошдан кечирмаган, кучли оғриқ ҳис қилаётган беморларга наша истеъмол қилиш имкониятини бериш эди.
Гап кенг ёйилган склероз, орқа мия жароҳати, саратон ёки сурункали оғриқли беморлар ҳақида кетмоқда.
“Кўпчилик тиббий наша истеъмолидан кейин аҳволи яхшиланганини ҳис қилади, оғриқ ёки кўнгил айниши анча камаяди", деб тушунтирди Ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Софи Леёде, “Парламент партиялари ўртасидаги келишув туфайли, бошқа дори воситаларидан қониқарли натижалар ололмаган беморлар эндиликда хавфсиз муҳитда тиббий наша олиши мумкин бўлади”.
Даниядаги баъзи шифокорлар вақтинчалик қонунни танқид қилишди ва рухсат берилган бўлса ҳам беморларга наша буюрмади. Уларнинг таъкидлашича, беморлар препаратнинг оқибатлари ва ножўя таъсирлари ҳақида етарли маълумот ололмайдилар.
Фото: Google Images
Жорий йилнинг 16 августида Украинада тиббий нашани қонунийлаштириш тўғрисидаги қонун кучга кирганди.
Тиббий наша навлари полиция кириши мумкин бўлган иссиқхоналарда етиштирилади. Қонун ҳар бир ўсимлик, қайта ишланган маҳсулот партияси, қадоқланган маҳсулот бирлиги ва наша асосидаги доривор маҳсулотнинг ўрами ноёб электрон идентификатор билан белгиланишини назарда тутади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”