Фото: Reuters
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари Рустем Умеров билан суҳбатлашди. Пентагон матбуот котиби Пэт Райдернинг 2 декабр, душанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилишича, муҳокама мавзуси жанг майдонидаги вазият ривожи, шунингдек, Американинг Украинага хавфсизлик бўйича ёрдами бўлган.
Райдернинг таъкидлашича, Вашингтон Киевга «Украинанинг жанг майдонидаги энг муҳим эҳтиёжларини, жумладан ҳаво мудофааси, ракета тизимлари, артиллерия ва танкка қарши қуролларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим имкониятларни ўз ичига олган қўшимча хавфсизлик ёрдамини» тақдим этади.
Пентагон сайтидаги пресс-релизда қайд этилишича, Остин Умеров билан суҳбат чоғида «Россиянинг яқинда Украина фуқаролик инфратузилмасини нишонга олган ракеталар ва учувчисиз учиш аппаратлари, ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета («Орешник»)дан фойдаланишини қоралаган, бу Россиянинг Украинага қарши уруши янада кучайишини кўрсатди».
АҚШ Киевга дронга қарши тизимлар ва HIMARS учун ракеталарни юборади
Вашингтон Украинага 725 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетига учувчисиз ҳаво воситаларига қарши кураш тизимлари ва HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари учун ўқ-дориларни киритиш ниятида. Бу ҳақда 2 декабр куни АҚШ маъмуриятидаги манбаларга таяниб, AP агентлиги хабар берди.
Агентликнинг икки суҳбатдоши HIMARS учун ўқ-дорилар узоқ масофали ATACMS ракеталарими ёки бошқами, шу масалага аниқлик киритмади. Киев Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бера оладиган қўшимча ракеталарни қидирмоқда.
AP хабарига кўра, Америка ёрдам пакетига пиёдаларга қарши миналар ҳам киради, улар ёрдамида Украина Россия қўшинларининг Курск областида олдинга силжишига тўсқинлик қилишга умид қилмоқда.
Бир неча кун олдин Reuters агентлиги АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага 725 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаётгани ҳақида хабар берган эди, бу пакетга АҚШ омборидаги танкка қарши қуроллар, миналар, дронлар, кўчма Stinger ЗРК учун снарядлар ва HIMARS ЯЎРТ учун ўқ-дорилар киради. Буларнинг барчаси Украина Қуролли кучларига Россиянинг Украина шарқида сўнгги ойларда кучайган ҳужумини ушлаб туришда ёрдам бериши керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
Илон Маск: Америка Қўшма Штатлари банкротлик ёқасида!
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Байден “Исроилга қарши китоб” билан омма олдида кўринди
Эрдўған Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди
Олимлар спиртдан ёнилғи оладиган мини-роботларни ихтиро қилди
Александр Усик ва Тайсон Фьюри реванш жангида даҳшатли миқдорда гонорар олади