00:05 / 05.12.2024
13

Америкалик журналист Такер Карлсон Лавровдан интервью олди

Америкалик журналист Такер Карлсон Лавровдан интервью олди
Америкалик журналист Такер Карлсоннинг айтишича, у Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан суҳбат учун Москвага келган. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Карлсоннинг қайд этишича, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан суҳбатлашиш учун Москвага қелган ва аллақачон суҳбатни ёзиб олган.

Журналистнинг таъкидлашича, суҳбатни ёзиб олиш эндигина якунланган ва тез орада эълон қилинади. Карлсон ўз сўзида Лавров дунёдаги энг узоқ муддат хизмат қилган ташқи ишлар вазири эканлигини айтиб ўтди.

У Лавровга берган саволларининг айримларини ҳам очиқлади: Биз Россия ва АҚШ ўртасидаги мисли кўрилмаган можаро томон кетяпмизми? Россияни... Хитойнинг таъсир доирасидан Ғарб таъсир доирасига қайтаришнинг йўли борми? Бу иттифоқ доимийми? Дональд Трампнинг сайланиши эса дунёни, АҚШ иқтисодиётини, глобал иқтисодиётни ўзгартираётган ва бу сайёрадаги ҳар бир инсон ҳаётини хавф остига қўяётган бу урушнинг тугашини англатадими?

Такер Карлсон, шунингдек, Зеленский билан интервью олиш тақиқланганини ҳам айтиб ўтди. Унинг қайд этишича, АҚШнинг Киевдаги элчихонаси Владимир Зеленскийга интервью беришга рухсат бермаган.

Биз Зеленскийдан бир йилдан ортиқ интервью олишга ҳаракат қилдик. Биз турли томонлардан чиқишга ҳаракат қилдик, унинг атрофидаги кўп одамлар билан суҳбатлашдик... Биз буни доимо муҳокама қилдик, аммо бу ҳаракатларга АҚШ ҳукумати тўсқинлик қилди. Солиқ тўловчиларимизнинг пулларидан фойдаланадиган Киевдаги Америка элчихонаси Зеленский ҳукуматига: “Сиз интервью бера олмайсиз” деган", - дея қўшимча қилди Карлсон.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик журналист Такер Карлсон Лавровдан интервью олди