date
views 89

АЭХА: Эрон 4 та ядро каллаги ишлаб чиқариш учун етарли уранга эга

АЭХА: Эрон 4 та ядро каллаги ишлаб чиқариш учун етарли уранга эга
Фото: Getty Images
Эрон 60 фоизгача бойитилган уран ишлаб чиқаришни кескин оширмоқда, бу ядровий қурол ишлаб чиқариш учун яроқли 90 фоизгача бойитишдан олдинги якуний техник қадамдир. Эроннинг ҳозирги захиралари кейинги бойитиш билан тўртта ядро каллаги ишлаб чиқариш учун етарли бўлади. Бу ҳақда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) раҳбари Рафаэл Гросси айтиб ўтди.

Ноябр ойидаги АЭХА ҳисоботида айтилишича, 26 октябр ҳолатига кўра Эрон 60 фоизга бойитилган 182,3 кг уранга эга, бу август ойидаги ҳисоботга нисбатан 17,6 кг кўп. Эрон уран захирасини камайтириш ваъдасига қарамай, уни оширишда давом этмоқда ва умумий захираси 6,5 тоннадан ортган.

21 ноябр куни АЭХА Бошқарувчилар кенгаши Эронни агентлик билан фаолроқ ва шаффоф ҳамкорлик қилишга чақирувчи резолюция қабул қилди.

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Қолибоф буни «адолатсиз ва консенсуссиз» деб атади ва Ғарб давлатларининг Эроннинг «тинч» ядровий дастурига «нореал, сиёсийлашган ва бузғунчи ёндашувини» акс эттиришини таъкидлади. Кейин Эрон бир қатор янги центрифугаларни фаоллаштириш жараёнини бошлади. Қолибоф сўзларига кўра, бу қадам Эроннинг халқаро тузилмалар томонидан «сиёсий манипуляцияга» қарши туриш қатъиятини кўрсатади, шу билан бирга мамлакат «фақат тинч технологиялардан» фойдаланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АЭХА: Эрон 4 та ядро каллаги ишлаб чиқариш учун етарли уранга эга