Фото: CNN
Ҳокимиятдан ағдарилган Сурия президенти Башар Асад мамлакатни тарк этишидан бир неча соат олдин махсус хизматлар ва армиянинг 30 га яқин юқори мартабали ходимларини йиғиб, уларга Россиядан ҳарбий ёрдам аллақачон етиб келганини айтган, деб хабар берди Reuters.
Агентлик суҳбатдошларига кўра, Асад иш куни охирида офис менежерига уйга кетаётганини айтаган, лекин бунинг ўрнига аэропортга йўл олган.
Нашрнинг ёзишича, у укаси Маҳерни ҳам огоҳлантирмаган, у охир-оқибат вертолётда Ироққа учиб кетган ва у ердан гўёки Москвага йўл олган.
“Асаднинг рафиқаси Асма ва уч фарзанди у қочиб кетган пайтда аллақачон Россияда бўлган”, деб ёзади Reuters.
Умуман олганда, Асаднинг кетиши унинг атрофидагилар учун кутилмаган бўлгани ҳақидаги маълумотни агентликка 10 дан ортиқ манбалар тасдиқлаган.
“Асад дастлаб БААга боришни режалаштирган, аммо мамлакат Европа ва Америка санкцияларидан қўрқиб, уни қабул қилишдан бош тортди”, дейди нашр суҳбатдошлари.
Суриядаги вазият
Ноябрь ойи охирида қуролли исёнчилар Сурия шимолий қисмига юришни бошлади. Улар Идлиб вилоятини, мамлакатдаги аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турувчи Ҳалаб шаҳрини, Хама ва Хомс вилоятлари ҳудудларининг бир қисмини ўз назоратига олди. Шундан сўнг Дамашққа кирди. Президент Башар Асад оиласи билан мамлакатни тарк этди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Башар Асад исёнчилар билан келишувга эришиб, истеъфога чиқишга рози бўлгани, шундан кейин Сурияни тарк этгани ҳақида маълумот берди. Исёнчилар Асадни қўлга олишда ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар ваъда қилган.
Сиёсатчи мамлакатни тарк этганидан кейин исёнчилар Асад қароргоҳига бостириб кирган, одамлар буюмларни талон-торож қилган. Қароргоҳдаги гаражда BMW, Audi, Ferrari, Lamborghini Diablo каби 50 га яқин ҳашаматли ва қимматбаҳо автомобиллар аниқланган.
Кечроқ Кремлдаги манбалар Суриядан қочган президент оиласи билан Москвага келгани, Путин уларга бошпана берганини маълум қилди.
Фото: Reuters
ҲТСҲ ва мухолифат исёнчи гуруҳлар кўп йиллик фуқаролар урушидан сўнг 8 декабрь куни Сурия пойтахти Дамашқ устидан назоратни қўлга киритди. ҲТСҲ раҳбари Абу Муҳаммад ал-Жўлоний ўзининг ҳақиқий исми Аҳмад ал-Шараа эканини маълум қилди. У 2016 йилда Ал-Қоида билан алоқаларини узган собиқ жиҳодчидир. Жўлоний, шунингдек, турли диний гуруҳлар ва жамоаларга бағрикенглик ваъда қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Осиё чемпионати. Миразизбек Мирзаҳалилов қозоғистонлик рақибини енгиб олтин медални қўлга киритди
Ноябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархлари қандай бўлди?
"Пахтакор" мавсум бошланмай имкониятни бой берди. "Нефтчи" чемпионми?
Энергетика соҳасида қиймати $3,7 млрд бўлган қувватлар ишга тушириляпти