Фото: Reuters
Сурия собиқ президенти Башар Асад қочиб кетишдан аввал ўзига яқин бўлганларни Россия ҳарбий ёрдами келаётганига ишонтирган ва ҳатто қариндошларига ҳам хабар бермасдан аэропортга яширинча жўнаб кетган. Бу ҳақда Reuters ёзди.
Асад қочиб кетишидан бир неча соат олдин Мудофаа вазирлигида 30 нафарга яқин армия ва хавфсизлик етакчиларини йиғиб, мажлис ўтказган. Собиқ президент уларни Россия ҳарбий ёрдами йўлда эканлигига ишонтириб, қуруқликдаги ҳарбий кучларни позицияларни ушлаб туришга чақирган. Reuters ушбу йиғилишда иштирок этган қўмондонлардан бирига таянмоқда.
Асад президент девонидаги бошқарувчига уйга кетаётганини айтган, лекин яширинча аэропортга йўл олган. Асад ўз матбуот котибини баёнот тайёрлаш учун уйига чақирган. Матбуот котиби етиб келгач, у ерда ҳеч ким йўқлигини кўрган.
Асад Россияга кетаётганини ҳатто элита дивизия қўмондони, укаси Моҳирга ҳам айтмаган. Кейинчалик Моҳир вертолётда Ироққа қочган, у ердан Россияга учган. Асад, шунингдек, амакиваччалари Иҳоб ва Иёз Махлуфни ҳам ташлаб кетган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Иҳоб ўлдирилган, Иёзнинг тақдири номаълум.
Асаднинг ўзи Дамашқдан Россиянинг Лазқиядаги Хмеймим базасига транспондери ўчирилган самолётда учган. У ердан Москвага учиб кетган. Reuters манбаларига кўра, унинг рафиқаси Асмо ва уч фарзанди ўша пайтда аллақачон Москвада бўлган ва Асаднинг келишини кутишган.
Исёнчилар ва аҳоли томонидан Асаднинг саройидан олинган видеоларда унинг уйдан шошиб чиқиб кетганига ишоралар бор, хусусан, қозонда қолган тайёр овқат ва сочилиб ётган оилавий фотоалбомлар каби шахсий буюмлари. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
АҚШ биринчи марта баллистик ракетани муваффақиятли тутиб қолди
Қарши давлат техника университети ташкил этилади
Жанубий Корея президенти офиси тинтув қилинди
Бейонсе XXI асрнинг энг буюк поп юлдузи сифатида эътироф этилди
Австрия ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан тўлайди