Фото: iStock
Хитой парвоз синовлари вақтида гипертовуш тезлигига (Мах 5 ва ундан юқори) эриша оладиган реактив самолёт прототипи яратилганини эълон қилди. Interesting Engineering бу ҳақда ёзди.
Дизайнерларнинг таъкидлашича, етарлича катта корпусга эга прототипли самолёт 2021 йилда синов парвози пайтида 6,56 Мах (тахминан 5033 мил/соат) тезликка эришган. Синов парвози натижалари шу вақтгача муҳандислар ва Хитой расмийлари томонидан сир тутилган. Энди Хитой Фанлар академияси муваффақиятини расман эълон қилди.
Лойиҳа менежери Суи Кай сўзларига кўра, унинг жамоаси 2013 йилда гипертовушли самолёт концепциясини тақдим этган. Самолёт йўловчилар ва юкларни Пекиндан Ню-Йоркка икки соатда олиб бориши мумкинлигини айтилмоқда. Бугунги кунда бундай парвоз 13 соат давом этади.
Хитой Фанлар академиясининг пресс-релизида айтилишича, Суи ва унинг жамоаси концепцияни яратиш учун қарийб уч йил вақт сарфлади. Кейин 2018 йилда Суи жамоаси гипертовуш тезликда уча оладиган реактив самолёт дизайнини ишлаб чиқишга муваффақ бўлгани ҳақида бир нечта хабарлар пайдо бўлди.
Муҳандислар 2021 йилда Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Гоби чўлида гипертовушли самолёт прототипини синовдан ўтказди. Синов парвози 20 дақиқа давом этди.
Суининг таъкидлашича, унинг жамоаси ҳали ҳам «қувват, материаллар ва дизайн» билан боғлиқ бир қанча муаммоларни ҳал қилиши керак. Демак, самолётни серияли ишлаб чиқаришга ҳали анча вақт талаб қилинади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали нималарни муҳокама қилди?
Аббосбек Файзуллаевга “топ-5” лигаларига бормаслик тавсия қилинди
13 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Ким тезкор: Шомуродовми ёки Дибала?