Фото: Shutterstock
Хитой банклари ходим танлаш харажатларини камайтириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида интервюларда сунъий интеллектга тобора кўпроқ таянмоқда. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Ташаббусни мамлакатнинг энг йирик молия муассасалари, жумладан, Хитой банки ва ХХР саноат-тижорат банки қўллаб-қувватлади.
Банклар ходимларни танлашда қўллайдиган воситалар орасида сунъий интеллект суҳбатчиси ҳам бор. Бундай “эйчар мутахассис” бир кунда 2 мингдан ортиқ номзод билан суҳбат ўтказа олади. Аммо, бот билан суҳбат ишга қабул қилиш жараёнининг бир босқичи, холос. Одатда номзодлар синов топшириғини бажариб бўлгандан кейин бот билан гаплашади, ундан сўнг компания вакили билан юзма-юз учрашади.
Ноодатий интервюдан ўтиш учун номзодлар махсус иловани юклаб олиши ва белгиланган вақтда боғланиши лозим. Хитойнинг айрим фуқаролари аллақачон сунъий интеллектга асосланган кадрлар бўлими ходими билан мулоқот қилишга улгурган. Уларнинг баъзилари бундай суҳбатда ўзларини анча қулай ҳис қилишини таъкидламоқда: бот бир саволга бир неча бор жавоб бериш имконини яратади ва психологик босим ўтказмайди.
Бошқа номзодлар эса, аксинча, ноқулай аҳволга тушиб қолган. Масалан, баъзида СИ-ботлар номзодларни тузоққа илинтиришга ҳаракат қилаётгандек, ноўрин саволлар берган. Айримлар суҳбат давомида техник носозликлардан ҳам шикоят қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда