date
views 88

Tesla компанияси носозлик туфайли 700 мингга яқин автомобилини чақириб олади

Tesla компанияси носозлик туфайли 700 мингга яқин автомобилини чақириб олади
Фото: Reuters
Tesla компанияси шиналарда босимни назорат қилиш тизимидаги муаммолар сабаб АҚШдаги 694 мингдан зиёд автомобилини чақириб олади, деб хабар бермоқда Reuters.

Қайд этилишича, бу турдаги носозлик Model 3, Model Y ва Cybertruck’ларда кузатилган. Tesla ушбу муаммони дастурий таъминотни янгилаш ёрдамида ҳал этишини маълум қилди.

Шинадаги бозимни назорат қилиш тизими датчиги ғилдираклардаги паст босим ҳақида сигнал бермай қўйиши мумкин, бу эса авариялар хавфини оширади — ҳайдовчи шинадаги босим етарли эмаслигини билмаслиги мумкин.

Tesla бундан олдин ҳам автомобилларини чақириб олишини эълон қилганди. Ноябр ойида Америка компанияси 2,4 мингдан зиёд Cybertruck пикапларини чақириб олиши айтилган эди. Июн ойида эса Tesla хавфсизлик камарини тақишдаги огоҳлантириш тизимида кузатилган носозлик сабаб АҚШда 125 мингдан зиёд автомобилини чақириб олиши маълум бўлганди. Апрелда эса Tesla 4 мингга яқин Cybertruck электромобилларини чақириб олиши айтилган эди. Ушбу машиналарнинг газ тепкиси детали алмаштирилиши керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Tesla компанияси носозлик туфайли 700 мингга яқин автомобилини чақириб олади