
Фото: Facebook
АҚШ элчихонаси Қирғизистондаги баъзи оммавий ахборот воситаларини молиялаштиришда айбланганига муносабат билдирди.
Элчихона баёнотига кўра, фуқаролар сўровига самарали жавоб берадиган ва коррупцияга қарши курашни амалга оширадиган ҳокимият органлари учун мустақил оммавий ахборот воситалари муҳим аҳамиятга эга. АҚШ фактчекинг билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиради, қирғиз тилидаги журналистикани қўллаб-қувватлайди. Тергов ўтказаётган ва коррупция фактларини фош қилаётган оммавий ахборот воситалари ходимларига эса ёрдам беради.
"АҚШ элчихонаси ҳукумат ва маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш орқали қирғизистонликларни қўллаб-қувватлашда молиявий ёрдам кўрсатаётгани билан фахрланади. Биз ёрдам дастурларимизни Қирғизистон ҳукумати билан ҳамкорликда амалга оширмоқдамиз", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Халқ қурултойида сўзга чиққан президент Садир Жапаров баъзи оммавий ахборот воситаларини танқид қилиб, уларда сўз эркинлиги йўқлигини, “чунки улар ўз хорижий хўжайинларига тўлиқ бўйсунишини” айтганди. Президент, шунингдек, хориждан олинган масс-медиа суммаларини ҳам маълум қилганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.