Украина ФВДХ / AP / Scanpix / LETA
Зеленский: Путин ёпирилма ракета зарбаси учун атайлаб рождество кечасини танлаган
25 декабрга ўтар кечаси Россия қўшини Украинанинг ёнилғи-энергетика комплекси объектлари бўйлаб ёппасига зарбалар йўллади. Украина ҳаво кучлари зарбалар турлича ракеталар ва дронлар билан берилганини маълум қилган — жами 184 та ракета ва учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланилган. Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, Россия армияси Украина бўйлаб Х-101/Х-55 русумли 50 та қанотли ракета, «Калибр» русумли 12 та қанотли ракета, С-300/С-400 тизимларидан 10 та зенит ракета, Х-59/Х-69 русумли тўртта авиация ракеталари, шимолий кореяликларнинг KN-23 баллистик ракеталаридан иккита, шунингдек, 106 та зарбдор дрон учирган.
Украина томони мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ҳаводаги 113 нишон уриб туширилганини маълум қилган: 55 та қанотли ракета, тўртта авиация ракетаси, 54 дрон. Яъни 53 дрон «йўлдан оғиб, белгиланган нишонга етиб бора олмаган». «Душман Украинанинг Харкив, Киев, Днипропетровск, Полтава, Житомир, Ивано-Франковск областлари ва Запорижжядаги энергетика объектларига зарбалар йўллади. Афсуски, Россия ҳужуми натижасида аниқ зарбалар бўлди», — дейилган хабарда.
Зарбалар оқибатлари тўғрисида яна нималар маълум:
- Харкив шаҳри мэри Игор Терехов шаҳар бўйлаб 12 та ракета учирилгани, уларнинг барчаси электр энергетика объектларини нишонга олганини хабар қилган. Харкив области маъмурияти раҳбари Олег Синегубов айтишича, ҳужум оқибатида олти киши жароҳатланган, областда 500 минг истеъмолчи иссиқлик таъминотисиз қолган.
- Днипропетровск областида энергетика объектларига ракета ҳужуми натижасида бир киши ҳалок бўлган.
- Молдова президенти Майя Санду россияликлар ракетаси мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб кирганини маълум қилди.
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг фикрича, Россия қўшини ёпирилма ҳужумни атайлаб 25 декабрга ўтар кечасига режалаштирган. «Бугун Путин онгли равишда ҳужум учун Рождествони танлади. Бундан ортиқроқ ғайриинсонийлик нима бўлиши мумкин? Орасида баллистик ракеталар ҳам бўлган 70 дан ортиқ ракет ва юздан ортиқ зарбдор дронлар. Нишонлар — бизнинг энергетика», — деган у.
Россия мудофаа вазирлиги Украина бўйлаб зарбалар юзасидан изоҳ берди. Хабарда айтилишича, РФ қуролли кучлари юқори аниқликдаги қуроллар ва учувчисиз учар қурилмалар билан «Украина ҳарбий-саноат комплекси фаолиятини таъминловчи ўта муҳим энергетик инфратузилма объектлари бўйлаб» ёпирилма зарбалар йўллаган. «Зарбалардан мақсадга эришилди. Барча объектлар аниқ нишонга олинди», — дея қўшимча қилинган вазирлик хабарида.
Россия ҳудудлари бўйлаб жавоб зарбалари
Украина қуролли кучлари ҳам 25 декабрга ўтар кечаси Курск областидаги Лгов шаҳрига зарба берган. Регион раҳбари Александр Хинштейн бунинг натижасида тўрт киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Беш киши шифохонага ётқизилган, бир аёл оғир аҳволда қолмоқда. Губернаторнинг сўзларига кўра, беш қаватли турар жой биноси, иккита бир қаватли уй ва гўзаллик салони жиддий шикастланган. Зарбалар оқибатида «газ узатиш қувури участкаси ҳам бироз шикастланган».
Mash телеграм-каналига кўра, шаҳарга HIMARS тизимидан учирилган «камида олтита ракета тушган». Канал маълумотига кўра, зарбалар шакар заводи, иссиқлик электр станцияси, турар жой биноси ҳамда газ қувури бўйлаб йўлланган.
Украина қуролли кучлари баёнотида зарба РФ қуролли кучлари 810-денгиз пиёдалари бригадасининг бошқарув пунктига қарата берилгани айтилган. Маҳаллий «Пепел Курск» каналига кўра, бригада бошқарув пункти Лгов шакар комбинати ҳудудида жойлашган. Украинанинг Дезинформацияга қарши курашиш маркази раҳбари Андрей Коваленко зарба натижасида Россия қўшини зобитлар таркиби йўқотишга учраганини айтган. Бу маълумот бошқа мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.
Россия регионлари 25 декабр куни ҳам дронлар ҳужумига учради. Ингушетия раҳбари Маҳмуд-Али Калимов Малгобек шаҳрига самолёт типидаги дрон қулаганини хабар қилган. Унинг сўзларига кўра, вайронгарчиликлар ва қурбонлар йўқ.
Владикавказдаги савдо марказларидан бирида уриб туширилган дрон парчалари тушиши оқибатида портлаш рўй берди, деб хабар қилган Шимолий Осетия раҳбари Сергей Меняйло. У дрон маҳаллий вақт билан соат 08:28 да уриб туширилганини билдирган. «Бу версия суриштирув-оператив тадбирларининг дастлабки натижалари билан тасдиқланган. Савдо марказидаги кузатув камераларида портлаш ташқаридан содир бўлганини кўриш мумкин. Мутахассислар учувчисиз учиш аппарати парчаларини қидиришмоқда», — деб ёзган республика раҳбари.
Савдо марказида ёнғин натижасида бир киши ҳалок бўлган. Дронлар Чеченистонга ҳам ҳужум қилишга уринган. «Агентство» нашри эътибор қаратишича, Чеченистон хавфсизлик кенгаши котиби, Рамзон Қодировнинг қариндоши Ҳамзат Қодиров «дронлар қайсидир объектга урилгани ҳақидаги маълумот — ёлғонлиги, уларнинг барчаси уриб туширилгани»ни ёзган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: “Суриядаги курд жангарилари ё қуролларини топширади, ё дафн қилинади”
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Россия разведкачилари аскарларни қандай асирга олишди?
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Алишер Усмонов уруш бошланганидан буён қандай қилиб 13,4 млрд долларга бойиди?
Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди