Туркманистон ҳаво йўллари февраль ойига қадар Москвага парвозларни тўхтатди

1 дақиқа ўқиш194
Туркманистон ҳаво йўллари февраль ойига қадар Москвага парвозларни тўхтатди
Фото: Depositphotos
Туркманистон ҳаво йўллари Ашхобод ва Москва ўртасидаги рейсларни 2025 йил январь ойи охиригача тўхтатганини маълум қилди.

"Туркманистон ҳаво йўллари 2024 йил 30 декабрдан 2025 йил 31 январга қадар Ашхобод—Москва—Ашхобод йўналиши бўйича мунтазам рейслар бекор қилинганини маълум қилади. Тўловни тўлиқ қайтариб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз", дейилади авиакомпания сайтида. Парвозни бекор қилиш сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

25 декабрь куни Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида содир бўлган Озарбайжон ҳаво йўллари (AZAL)га қарашли Embraer 190 йўловчи самолёти ҳалокатини тергов қилиш муносабати билан бир қанча хорижий авиакомпаниялар Россияга парвозларни тўхтатган эди. Улар орасида AZALнинг ўзи (Бокудан Россиянинг 10 та шаҳрига), шунингдек, Қозоғистоннинг Qazaq Air (Остонадан Екатеринбургга), Исроилнинг El Al (Тель Авивдан Москвага) ва Arab Flydubai (Дубайдан Сочи ва Минводига парвозлар бекор қилинган) бор.

Бокудан Грознийга учаётган Embraer 190 самолёти бортида 67 киши, жумладан беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолёт Грознийга қўнишга бир неча уринишлардан сўнг Оқтовга йўл олган. У маҳаллий аэропортдан 3 км узоқликда қулаган. Сўнгги маълумотларга кўра, 38 киши ҳалок бўлган.

Озарбайжон рақамли ривожланиш ва транспорт вазири Рашад Набиевнинг аниқлик киритишича, самолёт вайроналари ва гувоҳларнинг сўзлари “ташқи аралашув” бўлганини кўрсатмоқда.

Росавиация раҳбари Дмитрий Ядров фалокат юз берган куни Грозний аэропорти ҳудудидаги вазият “жуда оғир” бўлганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Украина дронлари Грозний ва Владикавказ шаҳарларининг “фуқаролик инфратузилмасига террористик ҳужумлар уюштирган”, шу муносабат билан “барча самолётларнинг белгиланган ҳудуддан зудлик билан чиқиб кетишини” назарда тутувчи режим жорий қилинган.

Ядров шунингдек, Чеченистон пойтахти аэропорти ҳудудида туман туфайли ноқулай об-ҳаво бўлганини қайд этган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?