Озарбойжон Россия фуқароларининг мамлакатда бўлиш қоидаларини кучайтирди

Озарбойжон Россия фуқароларининг мамлакатда бўлиш қоидаларини кучайтирди
Фото: ТАСС
Озарбойжон ҳукумати 2025 йил 1 январдан бошлаб Россия фуқароларининг Озарбойжон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиш шартларига ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда Interfax хабар берди.

Қарорга кўра, Россия Федерацияси фуқаролари ва Россия Федерациясида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Озарбойжон Республикасига визасиз асосда келган ҳолда, бир календар йили давомида 90 кундан ортиқ бўла олмайди. Қарорни бош вазир Али Асадов имзолади.

Шу йил август ойида Россияда ҳам чет эл фуқаролари учун худди шундай чоралар қабул қилинган эди.

Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, янги қоидалар Россиянинг худди шу мазмундаги қарорига жавобан қабул қилинган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар