Фото: AP Photo
Саудия Арабистонида гиёҳванд моддаларни мамлакатга олиб киришга уринганликда айбланган олти нафар Эрон фуқароси қатл қилинди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Эрон фуқаролари Қосим Муҳаммад Шабоний, Абдурреза Юнус Тенкасирий, Халил Шаҳид Самрий, Муҳаммад Жавод Абдулжалил, Меҳди Кенан Ганимий ва Хур Муҳаммад Шабоний гиёҳванд моддаларни ноқонуний равишда қиролликка олиб киришга уринган, дейилади Саудия ички ишлар вазирлиги баёнотида.
Баёнотда айбланувчилар ҳибсга олингани, суд томонидан ўлим жазосига ҳукм қилингани айтилади. Саудия Арабистони ҳукумати буйруғи билан ҳукм ижро этилган.
Эрон фуқароларининг ўлимига кескин муносабат билдирилди
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчиси Абдуллоҳ бин Сауд ал-Анезийни чақириб, унга содир этилган қатллар муносабати билан “кескин иборалар” билан норозилик нотасини топширди. ТИВ бир неча йиллардан буён маҳкумларга консуллик ёрдами кўрсатиш ва уларнинг жазосини камайтириш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилганини билдирди.
"Шунга қарамай, элчихонани олдиндан хабардор қилмасдан ўлим жазосини ижро этиш мутлақо номақбулдир ва халқаро ҳуқуқ нормаларини, шу жумладан консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенциясини бузади", дейилади Эрон ТИВ хабарида.
Вазирликнинг таъкидлашича, элчи билан учрашув чоғида унга бундай ҳаракатлар икки давлат ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликнинг умумий амалиётига зид экани эслатиб ўтилган. Бундан ташқари, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг юридик ва консуллик департаменти вакиллари масалани янада тартибга солиш учун Ар-Риёдга бориши кутилмоқда.
2016 йил январида Саудия Арабистонида 47 киши, жумладан, шиа воизи Нимр ан-Нимр қатл этилганидан сўнг, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар узилган эди. Бироқ Ироқ ва Уммон воситачилигида 2021 йилда томонлар музокараларни бошлади. 2023 йил 10 мартда Хитой ҳукумати кўмагида Пекинда муносабатлар узилганидан етти йил ўтиб, дипломатик алоқаларни тиклаш бўйича келишувга эришилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таҳлил: Абдуқодир Ҳусанов Франция ва Англия ҳимоя “қироллари”дан зўр бўлиб чиқди!
9 январ куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?
1-февралдан бошлаб Ўзбекистонда поезд чипталари нархи яна ошади!
Андижон вилоятидаги савдо дўконида йирик ёнғин содир бўлди
Дамашқ аэропорти халқаро рейслар учун очилади
Марсни ўрганишга мўлжалланган янги вертолёт намойиш қилинди
«Олтин тоғлар» ваъда қилган Трампнинг режасида нималар нотўғри?
Исроил «Ҳизбуллоҳ» билан узоқ муддатли сулҳ тузмоқчи(ми?)