Фото: AFP
Олий раданинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец БМТнинг Украинадаги уруш ҳақидаги сўнгги ҳисоботидан норозилигини билдирди. Бу ҳақда омбудсманнинг Telegram-каналида 3 январ, жума куни эълон қилинди.
БМТ: Украинада россияликлар қийноққа солинган
31 декабр, сешанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси БМТнинг Украинадаги Инсон ҳуқуқлари мониторинги миссияси томонидан тайёрланган навбатдаги ҳисоботни эълон қилди. Ҳужжат 2024 йил сентабрдан ноябргача бўлган даврни қамраб олади. Муқаддимада таъкидланганидек, ҳисоботда «можаро билан боғлиқ инсон ҳуқуқларининг бузилиши, жумладан, Россиянинг аҳоли пунктларига ҳужумлари, энергия инфратузилмасига мақсадли ҳужумлар ва асосий эркинликларнинг чекланиши тасвирланган».
БМТ экспертлари уч ойлик уруш давомида 574 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани, 3032 нафари яраланганини аниқлади. «Жабрланганларнинг мутлақ кўпчилиги – 93 фоизи Украина ҳукумати назорати остидаги ҳудудларда, айниқса Донецк, Харкив ва Херсон областларида қайд этилган», дейилади ҳисоботда. Унда 63 нафар украиналик ҳарбий асирнинг қатл этилиши ҳақида ҳам сўз боради.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти пресс-релизининг ўнта бандидан фақат иккитасида Украина ҳукумати танқид қилинган. Улардан бирида «Украина расмийлари томонидан россиялик ҳарбий асирларни, асосан, уларни ҳибсга олишнинг дастлабки босқичларида транзит марказларида қийноққа солиш ва шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари» ҳақида ёзилган.
«Бошқарма худди шундай шароитда россиялик ҳарбий асирларнинг ўлими ҳақидаги икки ишончли хабарни текширмоқда», — дейилади баёнотда. Бошқа жойларда эса «босиб олинган ҳудудларда ҳам, Украина ҳукумати назорати остидаги ҳудудларда ҳам диний эркинликларнинг чекланиши» ҳақида айтилади.
Лубинец: БМТнинг айрим хулосалари нотўғри
Украина омбудсманининг таъкидлашича, «БМТнинг Украина бўйича бир қатор хулосалари нотўғри». «Мен омбудсман идораси томонидан берилган айрим изоҳ ва тавсиялар инобатга олинмаганига қатъиян қўшилмайман», — дея қўшимча қилди Лубинец.
Россиялик ҳарбий асирларни қийноқларга солиш ҳолатларига тўхталиб, у Украина ҳукумати уларни тергов қилаётганини айтди. «Омбудсман идораси ходимлари жамоат ташкилотлари вакиллари билан биргаликда ҳарбий асирларни сақлаш лагерларига ва тергов ҳибсхоналаридаги махсус ҳудудларга мунтазам ташриф буюришади, россиялик ҳарбий асирларга нисбатан шароит ва муносабат Женева конвенциясига мос келади», деди Лубинец. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қорақалпоғистонда Тез тиббий ёрдам ходимлари калтакланди
Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради (видео)
Тибетда кучли 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди
"Дев ва Пакана", катта одамлар ва жамиятнинг қалби
"Суперлига - 2024"нинг энг яхши футболчиси янги мавсумни қаерда ўтказади?
Мутахассис тармоқлардаги саросима ҳақида: “Метапневмовирус умуман янги эмас, ваҳимага ўрин йўқ”
Оилавий тинчликнинг сири нимада?
"Насаф" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирди