09:14 / 21.10.2016
8 608

АҚШда 1989 йилги жиноят фош этилди

АҚШда 1989 йилги жиноят фош этилди

АҚШнинг Миссури штатида 28 йилдан кейин жасади топилган қизнинг қотиллиги бўйича айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилмоқда.

Каролин Хеккерт 1989 йил декабрида Сара Делеонни ўлдирганликда гумон қилинмоқда. Хабарларга кўра, полиция 2014 йил июль ойида ушбу ишни қайта кўриб чиқишга қарор қилган. Бунга полиция идорасининг ДНК намунасини олиш бўйича янги технологияга эга бўлгани имкон берган.

Қайд этилишича, ўлдирилган қизнинг онаси ниҳоят ушбу иш бўйича айблов эълон қилинганидан хурсандлигини яширмаган. Унинг сўзларига кўра, қизи Саранинг душманлари бўлмаган, қотиллик эса «шахсий сабаблар туфайли ўта ваҳшийлик билан содир этилган».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда 1989 йилги жиноят фош этилди