Фото: Bild
2024 йилда Эронда 997 нафар маҳбус қатл этилган. Бу кўрсаткич Эрон мухолифати маълумотлари асосида тайёрланган, деб хабар бермоқда Bild нашри.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, ўлим жазосига ҳукм қилинганларнинг ҳақиқий сони анча кўп, чунки барча қатллар рўйхатга олинмаган.
Маълумотларга кўра, ўтган йили Эронда қатл этилганлар сони 2023 йилга нисбатан 16 фоизга ошган. Қатл этилган 997 кишидан 34 нафарини аёллар, 9 нафарини эса вояга етмаганлар ташкил қилган.
Тўрт киши омма олдида қатл қилинди, қолганлари эса қамоқда, дейилади Bild нашридаги материалда.
3 январь куни Саудия Арабистонида гиёҳванд моддаларни мамлакатга олиб киришга уринганликда айбланган олти нафар Эрон фуқароси қатл қилингани хабар берилганди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчиси Абдуллоҳ бин Сауд ал-Анезийни чақириб, унга содир этилган қатллар туфайли “кескин иборалар” билан норозилик нотасини топширган. ТИВ бир неча йиллардан буён маҳкумларга консуллик ёрдами кўрсатиш ва уларнинг жазосини камайтириш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилганини билдирди.
Вазирликнинг таъкидлашича, элчи билан учрашув чоғида унга бундай ҳаракатлар икки давлат ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликнинг умумий амалиётига зид экани эслатиб ўтилган.
Бундан ташқари, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг юридик ва консуллик департаменти вакиллари масалани янада тартибга солиш учун Ар-Риёдга бориши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Юрак хуружининг олдини олиш учун бир умрга татигулик маслаҳатлар
Тунги барни реклама қилиш учун қизларни кетига урган йигитга қандай чора кўрилди?
Зеленский Украинада сайловлар қачон бўлиб ўтишини маълум қилди
Қозоғистонда AZAL йўловчиларини қутқаришда иштирок этган 19 кишига давлат мукофотлари топширилди
Ҳарбий таҳлилчи: “Украина кунига 20 квадрат километргача ҳудуд йўқотмоқда”
Ҳайдовчисиз такси манзилига етиб келган йўловчини туширишни «хоҳламади»...
Тошкентда 10 метрлик чуқурликка тушиб кетган фуқаро қутқарилди
Toyota компанияси Alphard минивенининг иккита янги версиясини тақдим этди