Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Embreaer 190 ҳалокати қурбонларининг оила аъзолари билан учрашди. Учрашув давомида Алиев навбатдаги марта ҳодисада Россияни айблаб, Москвадан инсонийликка хос муносабат талаб қилди.
Озарбойжон президентининг сўзларига кўра, Грозний осмонини ёпиш бўйича операция самолёт ердан туриб ўққа тутилганидан кейин эълон қилинган.
«Табиийки самолётга ердан туриб ўқ узилган. Кундай равшан, учоқ радиоэлектрон воситалар билан бошқариб бўлмайдиган ҳолатга келтирилган. Лекин учоқ нега Оқтовга юборилган? Ҳозирча бу саволга жавобимиз йўқ», деган Алиев.
Озарбойжон лидерининг айтишича, учувчилар бу охирги парвози эканини тушунган, лекин шундай бўлса-да, имкон қадар кўпроқ одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилган.
Рус тилидаги нутқ
Учрашув озар тилида ўтказилган, лекин орада Алиев рус тилида ҳам гапирган. Табиийки, Озарбойжон лидерининг бу гаплари Россия манзилига қаратилган. Алиевнинг сўзларига кўра, Озарбойжон қора қути МДҲ қошидаги офиси Москвада жойлашган Давлатлараро авиация қўмитаси томонидан очилишига кескин қарши бўлган. Шу боис қора қутини очиб, уни ўрганиш билан Эмбраер 190 ишлаб чиқарувчиси Бразилия шуғулланмоқда.
«Агар ҳалокатнинг дастлабки соатларидаёқ Россиянинг ҳолатни объектив ўрганишга интилишини кўрганимизда, балки «қора қути» давлатлараро авиация қўмитаси томонидан ўрганилишига рози бўлардик. Бу тизим доирасида ўн йиллар ҳамкорлик қилганмиз. Тизим собиқ СССР давлатлари ҳудудида авиаҳалокатларни ўрганиш билан шуғулланган ахир.
Лекин Россия томони ишни ёпти-ёпти қилишга, барча айбни қушларга ёки газбаллон портлашига ағдаришга интилаётганини кўриб, бу тизим ҳолатни объектив ўрганишига менда ва Озарбойжон жамиятида шубҳа пайдо бўлди.
Ҳозир қора қутини ўрганиш ишлари давом этмоқда. Умид қиламан, ўрганиш натижаларини билганимиздан кейин ҳаммаси ўз ўрнига тушиб, бўлиб ўтган ҳалокатнинг тўлиқ картинаси шаклланади», деди Алиев рус тилидаги нутқида. Озарбойжон президенти навбатдаги марта айбдорлар жазоланиши муҳим эканини таъкидлади.
Алиев Россия ҳалокат ҳақида абсурд версияларни илгари сураётганидан қаттиқ ранжигани, ҳақли тарзда ғазабланганини айтди. «Озарбойжон фуқаролари бу ҳалокатда қурбон бўлгани учун айб Россия вакиллари гарданида. Биз адолат таъминланиши, айбдорлар жазоланиши ва инсоний хатти-ҳаракатларни талаб қиламиз», деди Алиев.
Нега Алиев бу гапларни такрорлади?
Илҳом Алиев шунга ўхшаш гапларни аввал ҳам айтганди. Хўш, унда нега бу гапларни такрорлаяпти? Биринчидан, Алиевнинг олдинги чиқиши бутун озарбойжонликларга қаратилган ва қайсидир маънода уларга ҳисобот берганди. Кечаги учрашув эса анча тор доирада ўтиб, унда Embreaer 190 ҳалокатида қурбон бўлган озарбойжонликларнинг оила аъзолари қатнашган. Алиев президент сифатида уларга ҳалокат сабабларини тушунтирди. Чунки бу оддий ҳалокат эмас. Бошқа давлат ҳудудида, жанговар қурол таъсирида содир бўлган ҳалокат.
Алиев ҳалокатнинг дастлабки кунларида Россия Озарбойжондан кечирим сўраши кераклигини айтиб чиққанди. Кейинроқ Путин Алиевга қўнғироқ қилиб кечирим сўрагани айтилди. Лекин расмий хабарга кўра, Путин «Узр, Илҳом Ҳайдарович, бизнинг ҳарбийлар билмай фуқаролик самолётингизни уриб қўйди», деб кечирим сўрамаган. Шунчаки ҳодиса Россия осмонида содир бўлгани учун кечирим сўраган. Афтидан, Бокуни Москванинг бундай мужмал жавоби қаноатлантирмаяпти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Европа Трампнинг кескин баёнотларидан хавотирга тушмоқда
Хитой раиси нима учун машҳур иқтисодчини жазолашни буюрди?
Курскка ҳужум кўлами қандай ва ундан мақсад нима?
Россия Запорожьега ҳаво зарбалари йўллади: қурбонлар бор (фото, видео)
Трамп гаровга олинганлар 20 январгача озод қилинмаса, ҲАМАСга “жаҳаннам” ваъда қилди
Италиядаги қишлоқлардан бирининг аҳолисига касал бўлиш тақиқланди
Россия Трампнинг Канада ва Гренландия ҳақидаги баёнотларига қандай муносабат билдирди?
Мисрда ўқувчилар ўқитувчи аёлни ёқиб юборди (видео)