Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги инфекциялар тарқалиш хавфи юқори бўлгани сабабли барча умра ва ҳаж зиёратчиларига менингококк менингитига қарши эмлаш мажбуриятини юклади деб ёзмоқда Саудия нашрига таяниб Дарё.
2025 йил 1 февралдан бошлаб, виза туридан қатъи назар, Саудия Арабистони ҳудудига келаётганларга менингитга қарши эмлаш талаб этилади. Йўловчилар тўрт компонентли Neisseria вакцинаси, полисахарид ёки конюгирланган вакцина билан эмланишлари шарт.
Улар тўрт компонентли вакцина учун келишларидан камида ўн (10) кун олдин, полисахарид вакцина учун уч (3) йилдан кўп бўлмаган муддатда ёки конюгирланган вакцина учун беш (5) йилдан кўп бўлмаган муддатда берилган эмлаш сертификатига эга бўлиши лозим.
Бир ёшгача бўлган болаларга эмлаш талаб қилинмайди. Эмланишни саёҳатдан камида 10 кун олдин режалаштириш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар