Фото: Reuters
Хитойнинг Чжухай шаҳрида оломонни машинасида қасддан босиб кетган ҳайдовчи Фан Вейцю қатл қилинди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Айбланувчи 23 декабрь куни жамиятга хавф туғдирган жинояти учун сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум қилиниб, ўлим жазосига ҳукм этилганди. Чжухайдаги ҳодиса 11 ноябрь куни кечқурун содир бўлган. Ҳайдовчи 35 кишининг ҳаётига зомин бўлган, 43 киши жиддий жароҳат олган.
62 ёшли ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетмоқчи бўлган, бироқ полиция томонидан қўлга олинган. Айбланувчини қатл қилиш Хитой прокуратураси ходимлари иштирокида амалга оширилган.
20 декабрь куни тунда Германиянинг Магдебург шаҳридаги Рождество ярмаркасида 50 ёшли асли саудиялик шахс қора рангли BMW автомобилида катта тезликда одамлар тўпланиб турган жойга бостириб кириб, теракт содир этганди. Воқеа оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, яна 200 га яқин киши турли даражада жароҳат олганди.
19 ноябрь куни Хуан Вен Чангде шаҳрининг Дингченг туманидаги бошланғич мактабга кираверишда тўпланиб турган одамлар устига машинасида бориб урилганди. Ҳодиса оқибатида 18 нафар мактаб ўқувчиси жароҳатланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар