АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден администрацияси РФ президенти Владимир Путинни ўлдиришга уринган. Бу ҳақда журналист Такер Карлсон Метт Тайбби билан суҳбатда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг собиқ давлат котиби Энтони Блинкен «ҳақиқий уруш»ни ёқлаб чиққан, Байден администрацияси эса Россия президентини ўлдиришга уринган.
Фото: AFP / Getty Images
Журналист ушбу режаларни «телбалик» деб атаган ва бундай ҳолатда Россия ҳамда унинг ядровий арсеналини «ким нозорат қиларди?» деган саволни ўртага ташлаган. Карлсон ўз сўзларини тасдиқловчи бирор-бир далил келтирмаган.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков америкалик журналистнинг сўзларига изоҳ берди. «Россия махсус хизматлари доимий равишда жамоатчилик хавфсизлиги ва давлат ҳимояси остида бўлган шахслар, биринчи навбатда давлат раҳбарининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур чораларни кўриб келади», — дейди Песков.
Эслатиб ўтамиз, америкалик машҳур телебошловчи Такер Карлсон 2024 йил 9 февралга ўтар кечаси ўз сайтида ва Твиттерда Россия президенти Путин билан 2 соатлик интервюсини эълон қилганди. Бу интервю учун Карлсон бир неча кун олдин Москвага учиб келган.
Суҳбатдан аввал Карлсон америкаликлар Украинадаги уруш ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлиши учун Путинга ўткир саволлар беришини айтганди. Аммо Карлсон интервю давомида россиялик суҳбатдошига ноқулай саволлар бера олмади. Масалан, у Мариупол ва Бучадаги ҳарбий жиноятлар ёки Алексей Навалний ҳақида сўрамаган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар