12:15 / 29.01.2025
2 333

Россия Путинга суиқасд ҳақидаги хабарга қандай муносабат билдирди?

Россия Путинга суиқасд ҳақидаги хабарга қандай муносабат билдирди?
Россия махсус хизматлари президент Владимир Путиннинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча керакли чораларни кўрмоқда. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков америкалик журналист Такер Карлсоннинг шов-шувли баёнотига жавобан гапирган.

«Россия махсус хизматлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва албатта давлат қўриқловидаги шахслар, биринчи навбатда давлат раҳбари дахлсизлиги йўлида барча керакли чораларни кўрмоқда», – деган Д.Песков.

Гап шундаки, америкалик таниқли журналист Такер Карлсон куни кеча бошқа бир америкалик журналист, сиёсий шарҳловчи Мэттью Тайбби билан суҳбатда собиқ президент Жо Байден маъмурияти Путинга қарши суиқасд уюштиришга урингани ҳақида гапирган. У Путинни ўлдиришга уринишни «ақлсизлик» деб атаган.

Зиддиятли шахс деб кўриладиган Карлсон ушбу иддаосини тасдиқловчи бирор далил келтирмаган. У, шунингдек, собиқ давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ ва Россия ўртасида уруш чиқаришга уринганидан баҳс этган.

Америкалик журналист Такер Карлсон 2024 йил февраль ойида Путин билан катта интервью уюштирган эди. Путин Карлсон берган минбардан фойдаланиб, яна Украина ва Ғарбни ҳарбий можарони бошлаганликда айблаганди.

Путинга қарши суиқасдга уринишлар ҳақида аввал ҳам хабарлар тарқалган. Масалан, 2022 йилда Буюк Британиянинг Sun нашри шу мазмунда хабар чоп қилган, аммо Кремль уни рад этган эди.

2023 йил май ойида Украинага тегишли дронлар Кремлга қадар учиб келгани эса Путинга суиқасд ва теракт дея баҳолангани маълум.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг