Фото: Х
Сурия шимолидаги Манбиж шаҳрида автомобиль портлаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар берди.
Ҳодиса Манбиж шаҳри атрофидаги трассада юз берган. Қишлоқ хўжалиги ишчиларини ташиётган машина ёнида миналанган автомобиль портлаган. Қурбонларнинг 14 нафари аёл ва бири эркак ҳисобланади. Ҳодиса оқибатида 15 нафар аёл жароҳатланган, улардан айримларининг аҳволи оғир.
Бу Манбижда сўнгги бир неча кун ичида кузатилган иккинчи шундай ҳодисадир. 1 февраль куни шаҳар марказида миналаштирилган автомобиль портлаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлганди. Тўққиз киши, шу жумладан, болалар яраланганди.
“Суриянинг тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларига ҳужумлар давом этаётгани; 14 йилга чўзилган, энди барҳам топган Асад режимининг уруши таъсиридан ўзини тиклашга уринаётган пайтда нишонга олинаётгани уларнинг ҳаётига таҳдид солмоқда. Гуманитар фожиа чуқурлашмоқда, таълим ва қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳамда тирикчилиги издан чиқмоқда, Суриядаги гуманитар вазиятни ёмонлаштирмоқда”, деди фуқаро мудофааси ташкилотининг директор ўринбосари Мунир Мустафо. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар