Фото: Видеодан кадр
Россия ҳарбийлари жанг майдонида зирҳли техникаларнинг катта йўқотишлари туфайли отларга ўта бошлади. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
Журналистлар таъкидлашича, Украинада Россия техникасининг йўқотишлари 15 мингтадан ошган. Янги техника ишлаб чиқариш эса ортда қолмоқда. Совуқ уруш давридаги эски техника захиралари 2024 йил охирида тугаб қолган. Бу эса Россиянинг айрим ҳарбийларини охир-оқибат отларга ўтишга мажбур қилган.
“Россия механизациялашган полклари йилига 6000 та зирҳли техникани йўқотмоқда. Бу Россия заводлари учун уларни ўрнини тўлдириш имкониятидан анча юқори. Россия йилига тахминан 200 та янги БМП-3 жанговар машинаси ва 90 та янги Т-90М танки, шунингдек, бошқа янги зирҳли машиналар, жумладан, БТР-82 жанговар машиналарини ишлаб чиқаради”, дейилади хабарда.
Бундай “механизациядан маҳрум бўлиш” Россия пиёдаларини Украина артиллерияси олдида заиф қилиб қўймоқда. Журналистлар бу Россия урушда мағлуб бўлаётганини англатмаслиги, чунки Украина ҳам жиддий қийинчиликларга дуч келаётганини айтди.
“Россия армияси катта йўқотишларга учрамоқда. Бироқ улар кўплаб йўналишлар бўйича олдинга силжишда давом этмоқда, бу ерда Украинанинг мудофааси инсон кучининг етишмаслиги туфайли заифлашган ва Россия шу жойларда ўзининг устун кучларини жамлади”, дейди журналистлар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар