![Италияда мафияга қарши йирик операцияда мафиянинг 180 нафар аъзоси қўлга олинди](/uploads/posts/2025-02/35f075fc91_bxcy3pehyepkw5z7uw3dx6nr786ehruy.webp)
Фото: palermotoday.it
Италияда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Сицилия мафиясига қарши операция доирасида 180 кишини қўлга олди.
Полиция маълумотларига кўра, қўлга олинганлар кўплаб жиноятлар, хусусан, гиёҳванд моддалар савдоси, қотилликка уриниш, товламачилик ва ўқотар қуролларни ноқонуний сақлашда гумон қилинмоқда.
Италия бош вазири Жоржа Мелони Х ижтимоий тармоғидаги постида бу операция «Сицилия мафия клани Коза Ностра учун кучли зарба» эканини таъкидлади.
ОАВ хабарлари шуни таъкидлайдики, Коза Ностра бугунги кунда, бир томондан, ўтган асрда ишлаб чиқилган фаолиятни мувофиқлаштириш усулларини қўллайди ва бошқа томондан, криптовалюта каби замонавий технологиялардан фаол фойдаланади.
Полициянинг айтишича, Коза Ностра ҳали ҳам Сицилия ёшларини ўзига жалб қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар