Жанубий Кореяда кўприк қулади – қурбонлар ва жабрланганлар бор

1 дақиқа ўқиш750
Жанубий Кореяда кўприк қулади – қурбонлар ва жабрланганлар бор
Жанубий Кореяда тезюрар автомагистралдаги қурилиш ишлари вақтида кўприкнинг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

Ҳодиса тафсилотлари

Фожиа 25 февраль куни маҳаллий вақт билан 09:49 да Сеул – Сежонг автомагистрали участкасида содир бўлди. Ҳодиса рўй берган вақтда ишчилар кран ёрдамида устунлар орасидаги пўлат конструкцияни кўчираётган эди.

Кўприк қулаган пайтда унинг остида саккиз нафар ишчи бор эди. Уларнинг уч нафари ҳалок бўлган, беш нафар жабрланувчи эса жароҳатланган ҳолда шифохонага етказилган.

Қутқарув ишлари ва расмий реакциялар

Жанубий Корея Миллий ёнғин агентлиги бедарак йўқолганлар бўлиши мумкинлиги сабабли қидирув-қутқарув ишларига ўт ўчирувчиларни сафарбар қилди.

Шунингдек, мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Чхве Сан Мок ҳодиса жойида қутқарув ишларини олиб бориш учун барча ресурслар ва ходимларни жалб этиш бўйича шошилинч топшириқ берди.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда ва Жанубий Корея ҳукумати ушбу фожианинг такрорланишининг олдини олиш учун хавфсизлик чораларини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?