Кривий Ригдаги ҳужумда 56 киши яраланди, уйлар ва машиналар вайрон бўлди

1 дақиқа ўқиш851
Кривий Ригдаги ҳужумда 56 киши яраланди, уйлар ва машиналар вайрон бўлди
2025 йил 4 апрел, жума куни Россия Кривий Риг шаҳрига янги ракета зарбасини амалга оширди. Ҳужум оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди, улардан 9 нафари бола. Бу ҳақда Кривий Риг мудофаа кенгаши раиси Александр Вилкул шу куни тун яримда маълум қилди. Ҳужумда яна 56 киши жароҳат олган.

Бир нечта манбаларга кўра, ракета "Магеллан" ресторани яқинида портлаган.

Днипропетровск вилояти маъмурияти раҳбари Сергей Лисакнинг айтишича, шаҳарда 20 га яқин кўп қаватли уй, 30 дан ортиқ машина, таълим муассасалари ва умумий овқатланиш жойлари зарар кўрган.

Украина президенти Володимир Зеленский ҳужумга муносабат билдирди: «Россия ҳар куни зарба беради. Ҳар куни одамлар ҳалок бўлмоқда. Бунинг сабаби фақат битта – Россия ўт очишни тўхтатишни истамаяпти ва биз буни кўриб турибмиз. Бутун дунё ҳам шунга гувоҳ. Ҳар бир ракета, ҳар бир дрон Россиянинг урушни давом эттириш нияти борлигини исботлайди», – деб ёзди у. Зеленскийга кўра, зарба турар жойлар мавжуд ҳудудга берилган.

Бундан бир кун олдинги ҳужумда камида 4 киши ҳалок бўлган, яна 14 киши яраланган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?