date
views 402

Қора денгизда тинчлик музокараси: Анқарада Россия ва Украина ҳарбийлари учрашадими?

Қора денгизда тинчлик музокараси: Анқарада Россия ва Украина ҳарбийлари учрашадими?
15–16 апрель кунлари Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Қора денгизда хавфсизлик бўйича муҳим учрашув бўлиб ўтади, деб CNN Turk хабар берди.

Учрашувда Россия ва Украина вакиллари ҳам қатнашиши мумкин. Аммо томонлар буни ҳозирча расман тасдиқлагани йўқ. Ушбу учрашув тўғридан-тўғри ёки билвосита ўтказилишини аниқлаштирилмаган.

Туркия Миллий мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Анқарада хорижий ҳарбий делегациялар иштирокида Қора денгизда хавфсизлик ва тинчликни таъминлаш борасида музокаралар ўтказилади. Давлатлар рўйхати эълон қилинмаган.

Вазирлик хабарига кўра, музокаралар Туркия Ҳарбий-денгиз қўмондонлигида бўлиб ўтади. Унда Қора денгиздаги тинчликни таъминлаш учун ҳарбий-денгиз режалаштириш масалалари муҳокама қилинади.

23–25 март кунлари АҚШ Саудия Арабистонида Россия ва Украина делегациялари билан алоҳида музокаралар ўтказган ва томонлар Қора денгизда ўт очишни тўхтатишга кейинги босқичда келишиши мумкинлигини билдирган.

Россия эса бунинг эвазига санкциялар олиб ташланиши ва Росселхозбанк SWIFT’га уланишини талаб қилмоқда. Украина президенти Зеленский Россияни “аллақачон манипуляция бошлаганликда” айблади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг