Россияликлар май байрамларида Ўзбекистонга сафар қилмоқчи
1 дақиқа ўқиш2.6K

Ўзбекистон 2025 йил май байрамларида россиялик туристлар учун оммабоп йўналишлардан бирига айланди, деб хабар берди nova24.uz ТАСС агентлигига таяниб.
Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг шу даврига нисбатан россияликларнинг май байрамларида хорижга чиқиш талаби 30% га ошган. Ушбу байрам кунларида тахминан 900 минг россиялик турист хорижга сафар қилишни режалаштирган.
Россияликлар орасида энг катта талаб Туркия (45%) ва Миср (20%) сафарларига бўлган. Шунингдек, БАА (11%), Тайланд (5,5%) ва Вьетнам (4%) ҳам оммабоп йўналишлар қаторига кирган.
Ўзбекистон ҳам россиялик туристлар учун қизиқарли йўналишлардан бири сифатида қайд этилган. Бундан ташқари, Мальдив ороллари, Абхазия, Хитой, Беларус ва Грузия ҳам қизиқиш уйғотмоқда, шунингдек, халқаро денгиз круизлари ҳам оммалашмоқда.

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…