Ҳиндистон Франциядан 26 та Rafale қирувчи самолётларини сотиб олмоқда

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги ўзининг расмий веб-саҳифасида хабар беришича, мамлакат мудофаа вазири Ражнат Сингх ва Франция мудофаа вазири Себастян Лекорню ўртасида муҳим ҳарбий келишувга имзо чекилган.
Бу шартнома доирасида Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари 26 та Dassault Rafale русумли қирувчи самолётларини қабул қилиб олади. Уларнинг умумий қиймати тахминан 640 миллиард рупийни (6,58 миллиард евро) ташкил этади.
Шартнома бўйича Ҳиндистонга 22 та Rafale-M русумли денгиз авиацияси учун мўлжалланган жанговар самолёт, шунингдек, 4 та Rafale-D туридаги ўқув-машғулот самолётлари етказиб берилади. Самолётларнинг етказиб берилиши 2030 йилга қадар амалга оширилиши режалаштирилган.
Қолаверса, келишув шартлари асосида Ҳиндистон ҳудудида Rafale самолётларининг фюзеляжлари ишлаб чиқарилиши, шунингдек, двигателлар, датчиклар ва қурол-яроғларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва капитал таъмирлашга мўлжалланган махсус иншоотлар ташкил этилади.
Маълумот учун, Rafale-M қирувчи самолётлари авиаташувчи кемаларга асосланган бўлиб, улар Ҳиндистоннинг янги INS Vikrant авиаташувчи кемасига жойлаштирилиши кутилмоқда. Ушбу самолётларнинг денгиз версиясини қабул қилиш Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво ва денгиз авиацияси имкониятларини, шунингдек, ҳарбий кучлар логистикасини янада ошириши айтилмоқда.
Ҳозирги вақтда Ҳиндистон ҳарбий кучларида 28 та Rafale EH ва 8 та Rafale DH самолётлари мавжуд. Мазкур янги келишув мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
Шу билан бирга, Ҳиндистон 2009 йилдан буён Россиянинг МиГ-29К/КУБ қирувчи самолётларидан ҳам фойдаланиб келади. Бугунги кунда мамлакатда ушбу русумдаги 42 та самолёт бор, бироқ уларнинг тахминан ярми захира ҳолатида экани маълум қилинган эди.

Изоҳлар 0
…