date
views 341

АҚШ Украинага F-16 самолётларини етказиб беришни тасдиқлади. Бу минтақадаги вазиятга таъсир қиладими?

АҚШ Украинага F-16 самолётларини етказиб беришни тасдиқлади. Бу минтақадаги вазиятга таъсир қиладими?
Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти Украинага F-16 русумли қирувчи самолётларни ва улар билан боғлиқ жиҳозларни 310,5 миллион доллар (274,7 миллион евро) эвазига сотишни маъқуллади. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигининг Мудофаа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлиги 2 май куни расман хабар берди.

Мазкур келишувга мувофиқ, Украина ҳаво кучлари учун қирувчи самолётлар замонавий талабларга мослаштирилади ва модернизация қилинади. Бундан ташқари, тўплам доирасида украиналик мутахассислар учун техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш бўйича махсус тренинглар ҳам ташкил этилади. Эҳтиёт қисмлар, ерда техник хизмат кўрсатиш учун зарур ускуналар, дастурий таъминот, техник ҳужжатлар ва бошқа логистик таъминот элементлари ҳам битимнинг муҳим қисмидир.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, таклиф этилаётган шартнома Украина ҳаво кучларининг самарали тайёргарлигини таъминлаш ва келгусида пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳарбий таҳдидларга қарши тайёрлигини оширишга хизмат қилади.

Лойиҳада АҚШнинг Valiant Integrated Services, Top Aces Corporation, Lockheed Martin Aeronautics, Pratt and Whitney, Snap-on Inc., BAE Systems Inc., AAR Corporation ва Comsetra LLC каби етакчи ҳарбий ва техник компаниялари иштирок этади.

Америка томонининг маълум қилишича, мазкур ҳарбий битим «минтақадаги мавжуд ҳарбий-сиёсий мувозанатга жиддий таъсир кўрсатмайди».

Бу қарор ҳақида АҚШ Конгрессига ҳам хабар берилган. Энди қонунчилар мазкур келишув бўйича якуний қарорни қабул қилади.

Сизнингча, ушбу самолётларнинг Украинага сотилиши минтақавий вазиятга қандай таъсир кўрсатиши мумкин?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Украинага F-16 самолётларини етказиб беришни тасдиқлади. Бу минтақадаги вазиятга таъсир қиладими?