date
views 188

Италия Бош вазири Мелони Ўзбекистонга келади

Италия Бош вазири Мелони Ўзбекистонга келади
Италия Бош вазири Жоржа Мелонининг 28–29 май кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Италия ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди. Қайд этилишича, музокаралар ва расмий учрашувлар қадимий Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Аслида, Мелонининг Ўзбекистонга сафари 25–26 апрель кунлари режалаштирилган эди. Шунингдек, у Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё — Италия” биринчи саммитида ҳам иштирок этиши кўзда тутилганди.

Бироқ 21 апрель куни Рим папаси Францискнинг вафоти туфайли Мелонининг ҳам Ўзбекистонга, ҳам Қозоғистонга ташрифлари кейинга қолдирилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италия Бош вазири Мелони Ўзбекистонга келади