
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фитсо ўртасида юқори даражадаги музокаралар бўлиб ўтди. Мулоқотлар якунида икки давлат ўртасида янги босқичдаги муносабатларга асос соладиган муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Энг эътиборга молик воқеа — икки томон Стратегик шериклик муносабатларини йўлга қўйиш бўйича қўшма декларацияни имзолаганидир. Бу эса Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари ҳузурида қатор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланди. Жумладан:
- Дипломатик соҳада кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш бўйича келишув;
- Қишлоқ хўжалиги йўналишида тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга доир битим;
- Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида ҳужжат;
- Энергетика бозорларини тартибга солиш бўйича ўзаро ҳамкорликни кўзда тутувчи келишув;
- 2025–2026 йилларга мўлжалланган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;
- Шунингдек, стандартлаштириш соҳасидаги икки йиллик ҳамкорлик дастури алмашилди.
Ушбу келишувлар нафақат икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, балки иқтисодий, илмий ва техник соҳаларда янги имкониятлар очилишига хизмат қилиши кутилмоқда.
Томонлар бу мулоқотни ҳар томонлама фойдали деб баҳолашди ва яқин келажакда кўп томонлама лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга тайёр эканликларини билдиришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар