date
views 288

80 миллион йиллик сир: янги тиранозавр тури топилди

80 миллион йиллик сир: янги тиранозавр тури топилди
Канадалик олимлар томонидан динозаврлар оламида яна бир муҳим кашфиётга эришилди — улар томонидан илгари номаълум бўлган, 80 миллион йил муқаддам Ер юзида яшаган янги динозавр тури аниқланди. Бу ҳақда Америкадаги ABC телеканали маълум қилди.

Khankhuuluu mongoliensis деб номланган ушбу жонзот — машҳур тиранозаврнинг яқин қариндоши ҳисобланади. Олимлар бу турни “кичик тиранозавр” деб аташмоқда. Унинг тахминий оғирлиги 770 килограмм, тана узунлиги эса 4 метрга яқин бўлган.

Таъкидланишича, ушбу турга оид илк топилмалар 1970 йилларда Мўғулистондаги машҳур Гоби чўлида аниқланган. Ўшанда ўртача ҳажмдаги икки тўлиқ бўлмаган скелет топилган, аммо улар узоқ вақт давомида тўлиқ ўрганилмаган ва бошқа турга мансуб деб ҳисобланган. Фақатгина 2023 йилда бу қазилма қолдиқлар янгидан таҳлил қилиниб, бутунлай янги тур экани исботланди.

Калгари университетининг табиий фанлар факультети доценти таъкидлашича, бу топилма тиранозаврлар турларининг эволюция тартибига ва кеч бўр даврида уларнинг географик тарқалишига янги фаразлар келтириши мумкин.

Мутахассислар ушбу тур келажакда палеонтология соҳасида янги тадқиқотларга туртки бўлиши ва бу борадаги билимларимизни янада бойитишини таъкидлашмоқда.

Қадимий ҳаёт сирлари борасидаги бунақа кашфиётлар — фақат тарих эмас, балки келажак учун ҳам катта аҳамиятга эга.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 80 миллион йиллик сир: янги тиранозавр тури топилди