date
views 1 201

Ҳиндистондаги самолёт ҳалокати: 241 қурбон, битта киши тирик қолди (видео)

Ҳиндистондаги самолёт ҳалокати: 241 қурбон, битта киши тирик қолди (видео)
Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридан парвоз қилган Air India авиакомпаниясига тегишли Boeing 787-8 Dreamliner самолёти шифокорлар учун мўлжалланган хостел биносига бориб урилди. Бу мудҳиш фалокат 290 нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. Самолётдаги 242 кишидан фақат биттаси — британиялик йўловчи Вишваш Кумар Рамеш тирик қолди. Қолган йўловчилар ва экипаж аъзолари, шунингдек ердаги кўплаб одамлар ҳалок бўлди.

Оқибатда кўплаб қурбонлар, жароҳатланганлар ва бедарак йўқолганлар сони ҳақида аниқ маълумотлар ҳозирча кескин фарқ қилмоқда. Шифокорлар хостелидаги талаба ва ходимлардан 50 дан ортиғи маҳаллий касалхоналарга ётқизилган, 4-5 нафар шахс бедарак йўқолган, яна бир нечта инсон жонлантириш бўлимларида қолмоқда.

Самолётнинг думи ҳали ҳам вайрон бўлган бинодан чиқиб тургани суратларда акс этди. АҚШ ва Ҳиндистон расмийлари биргаликда фалокатни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузишган. Boeing компанияси расмий баёнотда Air India’ни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган ва АҚШ Транспорт хавфсизлиги миллий кенгаши билан фаол ҳамкорлик олиб боришини таъкидлаган.

Рамеш — омон қолган ягона йўловчи бўлиб, у 11A ўриндиқда акасининг ёнида ўтирган. Ҳозирда у шифохонада даволанмоқда. Табиб Ражниш Пателнинг маълум қилишича, Рамеш "жароҳатдан кейинги амнезия"дан азият чекмоқда ва ҳалокатни деярли эслай олмаяпти. Бироқ шифокорлар унинг аҳволини “стабил” деб баҳолашмоқда.

Ҳиндистон ҳукумати ҳалокат оқибатида Гужарот штати собиқ бош вазири Вижай Рупани ҳам ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини билдирди. У ўша пайтда ҳалокат содир бўлган ҳудудда бўлган. Бу маълумот ҳали расман тасдиқланмади, аммо унга яқин манбалар бу маълумотни жиддий қабул қилиш лозимлигини таъкидлашмоқда.

Британия парламенти аъзоси Шивани Ража Рамешнинг оиласи билан боғланганини ва бу воқеани “мўъжиза” деб атаганини маълум қилди. Лондоннинг Гатвик аэропортида жабрланганларнинг яқинлари учун махсус қабулхона ташкил этилди, уларга психологик ва ахборот ёрдами кўрсатилмоқда.

Тергов ишлари халқаро даражада олиб борилмоқда. АҚШ президенти Дональд Трамп бу фалокатга муносабат билдириб, зарурат туғилса, АҚШ томонидан ҳар қандай ёрдам кўрсатилишига ваъда берди. “Бу даҳшатли ҳалокат. АҚШ Ҳиндистонга ёрдам беришга тайёр”, – деди Трамп.

Бу ҳалокат нафақат Ҳиндистон, балки бутун дунё авиация хавфсизлиги тизими учун жиддий ҳушдор бўлиб хизмат қилди. Жаҳон авиациясидаги барча иштиракчи томонлар бу каби фалокатларнинг олдини олиш мақсадида қатъий чоралар кўриши зарур.

Аҳолига маълум қилинишича, ҳалокатнинг аниқ сабабларини аниқлаш учун бутун дунёдан мутахассислар жалб этилган ва бу жараён бир неча ҳафта давом этиши мумкин. Hозирда ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва жавобгар шахсларни аниқлаш мақсадида тергов ишлари бошланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистондаги самолёт ҳалокати: 241 қурбон, битта киши тирик қолди (видео)