
Қозоғистон республикаси парламентига мамлакат мустақиллигининг 25 йиллигига амнистия ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. Бу ҳақида 29 ноябрь, сешанба куни Бош прокуратуранинг расмий вакили Нурдилда Ораз хабар берди.
"Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Мажлисга (парламентнинг қуйи палатаси) амнистия тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди", - деди Ораз РИА "Новости" мухбирига.
Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси жорий йилнинг 7 декабрь куни бош прокурор Жакип Асанов томонидан тақдим этилади.
Қозоғистон Мустақиллик кунини 16 декабрда нишонлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар