
Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро мамлакатдаги кўчалар ва майдонларга ўз номини қўймаслик, шунингдек ўзига ёдгорликлар ўрнатмасликни васият қилган. Бу ҳақда Кун нашри хабар берди.
Куба давлат кенгаши раиси ҳамда Куба вазирлар кенгаши раҳбари ҳисобланадиган Рауль Кастро маълум қилдики, унинг ҳукумати бу васиятни ўринлатиб бажаради.
Хабар қилинишича, у Фидель Кастро билан видолашиш учун Сантьяго-де-Кубада бошланган маросим вақтида ҳукумат кўчалар, давлат муассасалари, хиёбонлар ва бошқа жамоат жойларига Куба инқилоби йўлбошчиси номи қўйилишини тақиқлайди.
Бу чоралар шахсга сиғиниш келиб чиқиши олдини олиш мақсадида кўрилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар