
АҚШ Президенти Доналд Трамп 1-августдан бошлаб Мексика ва Европа Иттифоқидан олиб кириладиган маҳсулотларга 30 фоизлик бож солиғи жорий этилишини эълон қилди. Бу қарор АҚШнинг йирик савдо ҳамкорлари билан музокаралар натижасиз якунланганидан сўнг киритилди.
Мазкур божлар АҚШнинг Европа Иттифоқи ва Мексика билан бўлган савдо занжирларига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум бундай таҳдидга нисбатан совуққонлик билан ёндашишга чақирди ва мамлакат суверенитети ҳеч қачон савдолашув мавзуси бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади. Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляен эса ушбу божлар трансатлантик иқтисодий алоқаларга салбий таъсир кўрсатишини айтди ва зарурат туғилганда жавоб чораларини кўришини билдирди.
Трамп бошқа 23 мамлакатга ҳам ўхшаш мактублар юборган, уларда 20% дан 50% гача бож солиниши мумкинлиги айтилган. Бу давлатлар қаторида Канада, Япония ва Бразилия ҳам бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар