date

Украинада катта сиёсий ротация: Шмигал мудофаа вазири бўлади

Украинада катта сиёсий ротация: Шмигал мудофаа вазири бўлади
Денис Шмигал ва Рустем Умеров.
Фото: Апостроф / Эхо Кавказа

Украинада яқин кунларда юз бериши кутилган юқори даражадаги сиёсий ўзгаришлар катта эътиборни тортмоқда. Президент Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, амалдаги бош вазир Денис Шмигал истеъфога чиқиб, мамлакат мудофаа вазири лавозимини эгаллаши кутилаяпти.

Зеленский бу қарорни изоҳлар экан, қуйидагиларни таъкидлади:

«Денис Шмигалнинг улкан тажрибаси Украина мудофаа вазири мақомида фойда келтиради. Бу соҳада ҳозир мамлакатнинг барча ресурслари, вазифалари ва масъулиятлари жамланган.»

Ушбу сиёсий рокировканинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, Шмигалнинг ўрнини унинг биринчи ўринбосари — Юлия Свириденкова эгаллаши кутилмоқда. Агар бу тасдиқланса, у Украина тарихида бош вазирликка тайинланган илк аёллардан бири бўлади.

Айни пайтда мудофаа вазири вазифасини бажараётган Рустем Умеров эса АҚШда элчи сифатида фаолият олиб бориши режалаштирилмоқда. Ушбу тайинлов Украина–АҚШ муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган сиёсий қадам сифатида баҳоланмоқда.

Бу ўзгаришлар Украина раҳбариятининг жанг ҳолатидаги давлатни самарали бошқариш, ташқи сиёсат ва мудофаа тизимини янада такомиллаштиришга бўлган интилишини кўрсатади. Яқин кунларда мазкур тайинловлар расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада катта сиёсий ротация: Шмигал мудофаа вазири бўлади