date

Трамп ва Эпштейн ҳақида кутилмаган ҳақиқатлар фош бўлди

Трамп ва Эпштейн ҳақида кутилмаган ҳақиқатлар фош бўлди
АҚШ сиёсий саҳнасида доим инкор этиладиган, лекин барибир очиққа чиқаётган воқеалар орасидан яна бири ёруғликка чиқди. Жаҳоннинг энг нуфузли нашрларидан бири — The New York Times ўз таҳририятида президент Дональд Трамп ва шубҳали миллиардер Жеффри Эпштейн ўртасидаги бир вақтлар яқин бўлган дўстлик ришталарини кенг муҳокамага олиб чиқди.

Маълум қилинишича, уларнинг танишлиги 1990-йилларга бориб тақалади. Ҳаммасининг бошланиши — Флоридада бўлган. Трамп ўзининг машҳур ва люкс қароргоҳи — Мар-а-Лагони 1985-йилда қўлга киритган. Орадан бир неча йил ўтиб, айнан шу ҳудудда Эпштейн ҳам мулк харид қилади. Шу пайтдан уларнинг муносабати ижтимоий тадбирлар, зиёфатлар ва шахсий манфаатлар асосида тобора яқинлашади.

Газетанинг маълум қилишича, ушбу алоқа 15 йилдан ортиқ давом этган ва 2004-йилда кескин узилган. Бир қарашда оддий савдо келишмовчилиги сабаб бўлган — океан бўйи қасри. Эпштейн билан келиша олмаган Трамп ушбу бинога эгалик қилиш учун курашади ва охирида 41 миллион доллардан ортиқ сумма эвазига уни сотиб олади.

Бироқ воқеалар шунчаки бизнес жанжалларидан иборат эмас. The New York Times манбаларига таянган ҳолда, Эпштейнга нисбатан зўрлаш айбловлари билан боғлиқ гувоҳликлар Трампни ҳам айрим ҳолатларда алоқадор қилиб кўрсатмоқда. Масалан, қизлардан бири Трампнинг мулкида ишлаётган пайтда унинг олдига келишини эслаб ўтган. Яна бири эса, Эпштейн уни Манҳеттендаги Trump Tower'га олиб борган куни Трампдан номақбул муносабат кўрганини айтган.

Шу билан бирга, собиқ модел Стейси Уилямс ўз хотираларида шундай дейди:
“Трамп бизга офис олдидаги залда етиб келди. У менга яқинлашиб, кўкрагим, белим ва елкамдан ушлаганча ўз томонига торта бошлади. Ўшанда мен ўзимни қандайдир 'тақдимот учун тайёрланган гўшт бўлагидек' ҳис қилдим.”

Ушбу воқеаларнинг барчаси ортида, бир томондан, сиёсий шахснинг обрўси, иккинчи томондан эса қурбонларнинг овозлари турибди. Ҳозирча ушбу маълумотлар ҳеч бир суд томонидан тасдиқланмаган ва айбловлар бўйича расмий жараёнлар юритилмаяпти. Аммо ахборот майдонида бундай хабарлар нафақат журналистик суриштирув сифатида, балки тарихий воқелик сифатида ҳам ўз ўрнини топмоқда.

Трамп ва Эпштейннинг муносабати, улар ўртасидаги ўйинлар, тўсатдан узилган алоқа ва сиёсий манфаатлар — буларнинг барчаси яна бир бор жамоатчилик эътиборини тортаётгани аниқ. Сиёсат ва жиноят, бойлик ва тажовуз, ваъда ва воқелик ўртасидаги чегара қайси ерда тугашини аниқлаш эса ҳали олдиндаги кунлар иши.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ва Эпштейн ҳақида кутилмаган ҳақиқатлар фош бўлди