date

Халқаро суғурта гиганти киберхужум қурбони бўлди

Халқаро суғурта гиганти киберхужум қурбони бўлди
Германиянинг суғурта соҳасидаги йирик компанияларидан бири — Allianz ўзининг Шимолий Америкадаги бўлинмаси “Allianz Life Insurance Company of North America” мижозларининг аксарият шахсий маълумотлари киберхужум натижасида ўғирланганини расман эълон қилди.

Allianz томонидан тақдим этилган баёнотда, 2025-йил 16-июль куни номаълум кибержиноятчи компания томонидан фойдаланилган учинчи томоннинг булут технологиясига асосланган CRM (мижозлар билан ишлаш тизими) га ноқонуний равишда киргани билдирилди.

“Хакерлар мижозлар, молиявий маслаҳатчилар ва айрим ходимлар ҳақидаги шахсий идентификацияловчи маълумотларни қўлга киритишга муваффақ бўлган. Бу уларга ижтимоий муҳандислик деб аталувчи услуб орқали насиб этди,” — дейилади компания баёнотида.

Ижтимоий муҳандислик — бу технологик воситалардан кўра, инсон психологияси орқали маълумотларни қўлга киритишга асосланган услубдир. Ҳуқуқбузарлар кўпинча ўзларини ишончли ташкилот вакили ёки таниш инсон сифатида кўрсатиб, фойдаланувчилардан махфий маълумотларни сўрашади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Халқаро суғурта гиганти киберхужум қурбони бўлди