date

Таиланд сулҳга қарамай Камбоджани ўқ отишда айблади

Таиланд сулҳга қарамай Камбоджани ўқ отишда айблади
Таиланд Камбоджани чегарадаги отишмаларни тўхтатишга қаратилган янги сулҳга “атайин” амал қилмасликда айблади. Бу икки давлат душанба куни беш кунлик ҳарбий тўқнашувларга барҳам бериш мақсадида сулҳга келишганди. Тўқнашувларда камида 33 киши ҳалок бўлган, минглаб одамлар эвакуация қилинган.

Таиланд ҳарбийлари ўт очишни душанба куни тунги соат 12:00 да тўхтатганини билдирган бўлса-да, эрталабгача Камбоджа томонидан турли ҳудудларда ўқ узиш давом этганини маълум қилди.

Бироқ Камбоджа Мудофаа вазирлиги Франциянинг AFP агентлигига берган баёнотида сулҳ бошланганидан бери “ҳеч қандай қуролли тўқнашув” бўлмаганини таъкидлади.

Чегарадаги таранглик ва аввалги тўқнашувлар
Жанубий-Шарқий Осиёдаги бу икки қўшни давлат ўртасидаги тарихий чегаравий низо май ойида яна кучайган эди. Ўшанда бир камбоджалик аскар ҳалок бўлган, кейинчалик Таиланд аскарлари ерга яширилган мина портлаши натижасида яраланган эди. Бу эса томонлар ўртасидаги муносабатларни охирги ўн йилликдаги энг паст даражага олиб тушди.

Етакчилар музокараси ва халқаро босим
Душанба куни Малайзияда икки мамлакат бош вазирлари — Камбоджа раҳбари Хун Манет ва Таиланд бош вазири Фумтам Вечаячай музокаралар ўтказди. Бу учрашув Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим воситачилигида ташкил этилди.

Хун Манет сулҳни “жуда яхши натижа” деб атаган. Узоқ йиллар давомида қурол ва техник жиҳатдан устун бўлган Таиланд дастлаб музокарага қизиқиш билдирмаган эди. Аммо АҚШ президенти Дональд Трамп Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги савдо тарифлари бўйича музокараларни тўхтатиш билан таҳдид қилгач, Бангкок сулҳга розилик берди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиланд сулҳга қарамай Камбоджани ўқ отишда айблади