АҚШнинг Жоржия штатида 63 ёшли Эндрю Кузик исмли эркак ўз ити — Чемп деб номланган чихуахуа туфайли тирик қолди. Бу ҳақда Pravilamag хабар берди. Чемп туғма ногиронлик — икки олд панжасиз туғилган бўлса-да, ўз соҳиби ҳаётида икки марта ҳал қилувчи аҳамият касб этди.
Эндрюнинг сўзларига кўра, у кундалик одатга кўра диванда телевизор кўраётган эди. Бир пайт Чемп унга яқинлашиб, юраги жойлашган қўл остига бошини қўйди ва аввал ҳеч қачон эшитилмаган овоз билан шовқин қилди. Шундан сўнг Эндрю кўкрак оғриғини ҳис қила бошлади ва буни жиддий қабул қилиб, шифохонага йўл олди.
Бемор шошилинч операцияга олинди. Тиббий аралашув вақтида унинг юраги икки марта тўхтаб қолди. Шифокорлар ўз вақтида чора кўриб, уни ҳаётга қайтаришга муваффақ бўлишди.
— «Аниқ биламанки, агар Чемп бўлмаганида, мен ҳозир ҳаёт бўлмасдим», — деди Эндрю Кузик.
Бу Чемпнинг соҳиби ҳаётидаги ягона қаҳрамонлик эмас. Кузик таъкидлашича, ит бир неча йил аввал унда мия ўсмаси борлигини ҳам ҳайвонга хос интуиция билан сезган. Шундан кейин Эндрю тиббий текширувдан ўтиб, саратон аниқланган ва ҳозирги кунда онкологияда даволанмоқда.
Чемп туғма нуқсон сабабли аввалги эгалари томонидан ташлаб кетилган. Аммо Кузик уни ва яна бешта чихуахуани асраб олган.
— «Мен ташлаб кетилган итларга бефарқ эмасман, айниқса чихуахуаларга. Улар қаттиқ овоз чиқариши билан танилган бўлса ҳам, қалби жуда нозик ва содиқ», — дея қайд этди у.
Айни пайтда, Швейцарияда ҳам чихуахуа бир туристни музликдаги ёриққа тушиб кетганидан қутқариб қолган. Бу кичик танага эга ит зоти нафақат содиқлиги, балки ажойиб ҳиссиётлари билан ҳам инсоният учун севимли дўст эканини яна бир бор исботламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!