date

Туристларнинг «жаннати» ахлатга тўлди: Майорканинг махфий соҳили ҳалокат остонасида

Туристларнинг «жаннати» ахлатга тўлди: Майорканинг махфий соҳили ҳалокат остонасида

Майорканинг Кало-де-Моро пляжи илгари фақат маҳаллийлар биладиган, тинч ва табиий гўзалликка бой маскан эди. Аммо охирги бир йилда бу соҳил ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб этилгани орқали туризм қурбонига айланди.

Туристлар оқими кескин ошган: Кунлик меҳмонлар сони 4000 нафарга етган, 1000 дан ортиқ машина келади.

Ажойиб манзара – ахлат остида: Соҳилдаги чиройли қум тагидан ахлат чиқади. Ҳар куни тахминан 70 кг қум сайёҳлар томонидан олиб кетилади.

Йўлларни тўсиб, «Пляж — бизники» деган плакатлар билан намойиш ўтказишмоқда. Туристларга варақалар тарқатиб, соҳилга тушмасликни сўрашмоқда.

Соцтармоқлар сабаб: TikTok’да 1300 дан ортиқ видео бор, миллионлаб кўришлар — булар соҳилни «интернет қурбони» қилди.

Соҳил суратлари расмий туризм сайтларидан олиб ташланди. Инфлюенсерларга бошқа, кам машҳур жойлар ҳақида ёзиш тавсия қилинган.


Манба: Peopletalk
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туристларнинг «жаннати» ахлатга тўлди: Майорканинг махфий соҳили ҳалокат остонасида