Европада Украина масаласи юзасидан кескин тортишув ва сиёсий зиддият яна авж олди. Хусусан, Франция ҳамда Италия ўртасида Европа қўшинларини Украинага юбориш ташаббуси бўйича жиддий дипломатик можаро юзага келди.
AFP тарқатган маълумотларга кўра, Италия бош вазири ўринбосари, “Лига” партияси етакчиси Маттео Салвини, Буюк Британия ва Франция етакчилигидаги “Хоҳловчилар коалицияси” муҳокама қилаётган тинчликпарвар кучларни Украинага жўнатиш ғоясига қаттиқ эътироз билдирди.
“Франция раҳбари Эммануэл Макроннинг ўзи қўлига милтиқ олсин, дубулға кийсин ва Украинага бориб келсин”, — деган Салвини ўз баёнотида. Унинг бу сўзлари Италияда ҳам, Францияда ҳам катта резонансга сабаб бўлди.
AFP дипломатик манбаларга таяниб хабар беришича, ушбу чиқишдан сўнг Италиянинг Париждаги элчиси Эмануэла Д’Алессандро Франция Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. Француз дипломатлари Салвинининг гапларини “икки давлат ўртасидаги ишонч муҳити ва тарихий муносабатларга зид” деб баҳолаган.
Таъкидлаш жоизки, Салвинининг бугунги сўзлари унинг Макронга қаратилган илк танқиди эмас. Жорий йил март ойида ҳам у Франция президентини “телба” деб атаган ва уни Европани Россия билан кенг кўламли тўқнашувга етаклаётганликда айблаган эди.
Шу тариқа, Украина масаласи атрофидаги мунозара Европа сиёсатчилари орасида янада қизий бошлади. Кузатувчиларга кўра, Салвинининг бу қатъий позицияси Италиянинг Украинага ҳарбий контингент юбориш масаласидаги йўналишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар